Ўзбекистонда сайёҳлар учун янги автобус йўлга қўйилди

ss

26167405_917922975023745_2657002483300203911_nТуризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Ўзавтосаноат” АК ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун мўлжалланган шаҳар ички йўналишидаги SAZ HD 50 русумли автобус фаолияти йўлга қўйилди, дея хабар берди қўмита матбуот хизмати.

Мазкур транспорт сайёҳлар учун барча қулайликларга эга бўлиб, хавфсизлик нуқтаи назаридан мукаммал ишланган. Автобусда кондиционер, телевизор, wi-fi, интернет, микрoфонлар мавжуд бўлиб, ҳар бир ўриндиқ хавфсизлик камарлари билан жиҳозланган. Шунингдек, автобусда видеокамера ҳам ўрнатилган бўлиб, бу эса сайёҳларнинг хавфсизлигини янада кўпроқ таъминлашга хизмат қилади.

Бундан ташқари, 2018 йилнинг биринчи чорагида, МАN автозаводи билан ҳамкорликда шаҳарлараро автобус ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилган бўлиб, буларнинг барчаси маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулай шароитлар яратиш ҳамда туризм саноатини янада ривожлантириш учун мўлжалланган.

Манба: uz24

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment