Ҳадиси шариф

ss

Ислом дини гўзал ахлоқларни зикр қилиш билан бирга, уни тарғиб қилишга ҳам чақиради. Чунки, гўзал ахлоқ учун ислом динида юқори ўрин ва унга белгиланган улкан ажр ва савоблар бор эканлиги белгилаб қўйилган. Ушбу ҳадиси шарифда киши  гўзал хулқ соҳиби бўлиш учун қандай амал қилиш кераклиги баён қилинган. Шундай хулқли мўминнинг дунё ва охиратидаги ҳаёти саодатли бўлиши, Аллоҳ уларни ўзининг хузуридагиларга мақтаб зикр қилишлиги ҳам баён қилинган. Шу билан бирга, ушбу ҳадиси шарифда мўмин кишини амалда сусткашлик қилмасликка ҳам чақирилган бўлиб, амалда суст бўлган кишининг дунёдаги насл-насаби қиёматда фойда бермаслиги айтиб ўтилган.

Келинг ушбу ҳадис билан танишамиз:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминдан дунё ғам-ташвишларидан бир ғамни кетказса, Аллоҳ ундан Қиёмат куни ғамларидан бир ғамни кетказади. Ким бир қийналган кишига енгиллик қилса, Аллоҳ унга дунё ва охиратда енгиллик қилади. Ким бир мусулмоннинг (айбини) беркитса, Аллоҳ таоло дунё ва охиратда унинг (айбини) беркитади. Модомики  банда ўз биродарига ёрдам қилар экан,, Аллоҳ таоло унга ҳам ёрдам қилаверади. Ким илм излашда бир йўлни тутса, Аллоҳ уни жаннатга кирадиган йўлини енгил қилади. Бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бир уйда йиғилиб, унинг китобини тиловат қилиб, уни ўзаро дарс қилар экан, уларнинг устига тинчлик-хотиржамлик нозил бўлади, уларни раҳмат ўраб олади, уларнинг атрофида фаришталар туради. Аллоҳ уларни ўзининг хузуридагиларга зикр қилади. Ва кимнинг амали суст бўлса, насаби уни тезлата олмайди”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳ таоло бизларни ушбу ҳадиси шарифда баён қилинган гўзал хулқ соҳиблари бўлишимизни муяссар қилсин. Омин.

Хайруллоҳ Саттаров, ЎМИ Самарқанд вилояти вакили ўринбосари 

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment