савол-жавоб

ss

савол:

“Фол кўрувчилар жинлар билан ишлайдими?”

жавоб:

– Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Фолбинларнинг баъзида ҳақ гапни айтиб қолишларининг сабаби шуки, жин гапларни ўғринча олиб, фолбиннинг қулоғига қуяди. Фол кўрувчи унга юзта ёлғон аралаштириб гапиради»деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Фолбинларнинг гапларига ишониш – куфр. Аллоҳ асрасин! Ҳадиси шарифда: «Кимки башоратчи ёки фолбиннинг олдига борса ва у айтган нарсани тасдиқласа, шубҳасиз, у Муҳаммадга (алайҳиссалом) тушган нарсага куфр келтирибди» дейилган (Абу Довуд, Насоий ривоятлари).

Фатво ҳайъати

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment