«Сиз бизга кераксиз!»

ss

вақф9 вақф8 вақф4 вақф2

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бугун 20 январ куни Президентимизнинг 2017 йил 1 августдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Исҳоқи Вали” жоме масжидида вилоятдаги 400 дан зиёд эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганлар билан “Сиз бизга кераксиз!” мавзусида суҳбат ўтказилди ва сурдо таржима олиб борилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбар ходимлари ва Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган диний соҳа ходимлари иштирок этдилар.

Самарқанд вилояти бош имом хатиби З.Эшонқулов ташриф буюрганларга эзгулик, меҳр-оқибат ва ота-онанинг хизмати тўғрисида маъруза қилиб, буларнинг барчаси муқаддас ислом динининг кўрсатмаларидан эканини ёрқин тушунчалар билан ифодалаб берди.

Сўзга чиққан нотиқлар ҳар бир фуқаро илм-маърифат олишга бошқалар сингари эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганларнинг ҳам ҳаққи борлиги, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ва муаммоларини ечишда ҳар қандай ёрдамни аямаслик алоҳида таъкидланди. Шунингдек, тадбирда мамлакатимизда дин ривожи, халқ манфаатлари, юрт фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. Ушбу диний-маънавий тадбир ҳам олиб борилаётган хайрли ишларнинг узвий давоми экани эътироф этилди.
Ташриф буюрганлар ичида адашганлигини тан олганлар ҳам бўлди. Ушбу диний-маърифий суҳбат натижасида турли сабабга кўра адашиб, миссионерларнинг таъсирига тушиб қолган ўнлаб эшитиш ва гапириш қобилияти чекланган кишилар ҳидоят топдилар. Улардан бири: “Мен шу пайтгача уларнинг алдови билан яшаб келдим. Улар турли хил йўллар билан маблағ йиғиб олишиб, охирги вақтда бизларнинг тинчимизни бузадиган бўлишди. Улар бизларнинг яқинларимиздан айиришди. Ака-ука, ота-боладан юз ўгирди. Мана энди мен ҳақиқий дин ислом дини эканини тушундим, хозир иймон келтириб мусулмон бўламан, минг афсуски олдинроқ ислом дини ҳақида маълумотга эга бўлмаган эканман ”, деб иймон калимасини ташриф буюрганларнинг олдида ўзиниг тилида келтирди. Бу ҳолатни шоҳиди бўлиб турганларнинг қалблари юмшади, кўзлари қувонч ёшларига тўлди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга “Вақф” хайрия жамоат фондининг совғалари улашилди. Ташриф буюрган имконияти чекланганлар ушбу тадбирдан олам-олам таассурот олганларини, жуда мамнун эканларини билдириб, миннатдорлик изҳор этдилар.

Келгусида шундай диний-маърифий тадбирлар Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳарларида манзилли ўтказилишига келишиб олинди. Ана шундай тадбирларнинг дастлабкиси 23 январь куни Иштихон туманидаги “Иштихон” жоме масжидида ўтказиладиган бўлди

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment