Аҳмад Муҳаммад Таййиб бошчилигидаги делагация Самарқандга етиб келди

ss

“Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидага халқаро конференцияда иштирок этиш учун дунёнинг турли мамлакатларидан кўзга кўринган мотуридийшунос уламолар, нуфузли таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказларининг раҳбарлари Самарқанд шаҳрига ташриф буюрмоқдалар. Ҳозир Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб бошчилигидаги делагация Самарқанд халқаро аэропортида кутиб олинди.

Самарқанд заминига қадамга қўйган аллома ўз ҳиссиётларини изҳор қилар экан, “Ушбу заминга қадам ранжида қилганимдан нечоғлик ҳаяжонда эканимни тасвирлашим мушкул. Биз Самарқанд заминидан таралган имом Бухорий, имом Мотуридийларнинг илм зиёси сабабидан бугун Самарқандга ташриф қилиб турибмиз”, деди шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment