Абу Бакр (р.а.)нинг фазли ҳақида Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг кўрсатмалари

ss

Ибн Исҳоқ:  аз-Зуҳрий деди: “Менга Айюб ибн башир шундай сўзлаб берди: “Расулуллоҳ (с.а.в.) бошлари боғланган ҳолда чиқиб, минбарга келиб ўтирдилар. Сўнгра аввал Уҳуд асҳобларига дуо қилиб, улар ҳақига истиғфор айтдилар. Уларни кўпдан-кўп дуо қилдилар. Сўнгра: “Аллоҳ бандаларидан бирига ўз ҳузуридаги нарса билан бу дунёдан бирини танлаш ихтиёрини берди. У Аллоҳ ҳузуридаги нарсани танлади”, — деди. Шунда Абу Бакр (р.а.) мақсадни тушуниб, Расулуллоҳ (с.а.в.) бу сўз билан ўзларин назарда тутаётганларини англаб етди. Кўзига ёш олиб: “Балки биз сизга ўзимиз ва фарзандларимизни фидо қиламиз”, — деди. шундаРасулуллоҳ (с.а.в.): “Ўзингизни босинг,ю эй Абу Бакр”, — дедилар. Сўнгра “Масжидга очилувчи мана бу эшикларга қаранг. Абу Бакрникидан бошқа барчасини беркитинг.  Зеро менга ундан афзалроқ бошқа ҳеч кимнинг йўлдош бўлганини билмайман”, — дедилар.

Ибн Ҳишом: бошқа ривоятда “Абу Бакрнинг эшигидан бошқа”, дейилган.

Ибн Исҳоқ: Менга Абдурроҳман ибн Абдуллоҳ Абу Саид ибн ал-Муъалло хонодонидан бўлган баъзи кишилардан сўзлаб беришича, Расулуллоҳ (с.а.в.) ўша кунги сўзларида “Агар мен бандалардан халил (дўст) тутганимда Абу Бакрни (р.а.) дўст тутган бўлардим. Лекин орамиздаги йўлдошлик (саҳобалик) ва иймон биродарлиги бўлиб, Аллоҳнинг ўзи ҳузурида бизни жамлайди»,- -деганлар

 «Ас-Сийра Ан-Набавиййа» китобидан тайёрланди.

Хайруллоҳ Саттаров,ЎМИ Самарқанд вилояти вакили ўринбосари

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment