Аллоҳнинг маҳбуб бандаларига ёрдами?

ss

Абубакр розияллиҳу анҳунинг ўгиллари Абул Аббос ал Бакрий айтади: Муҳаммад ибн Жарир, Муҳаммад ибн Исъҳоқ ибн Хузайма, Муҳаммад ибн Наср ал Марвазий ва Муҳаммад ибн Ҳорун ар Руёний сaфарда бирга бўлиб қолдилар. Бир шаҳарда бўлдилар. Бир муддат турганларидан сўнг егуликлари тугади. Тановул қилишга ҳеч нарсалару қолмади. Барчалари қуръа ташлашга келишдилар. Кимнинг қуръаси чиқса шу киши шериклари учун егулик олиб келадиган бўлди. Қуръа Муҳаммад ибн Исъҳоқ ибн Хузаймага чиқди. У шерикларига: Ҳозир, таҳорат олиб истихора намозини ўқиб олайин деди ва таҳорат қилиб намозни бошлаб юборди. Шу пайт шаҳар волийсининг чопари эшикни тақиллатди.
— Қайси бирингиз Муҳаммад ибн Наср?
— Бу киши.
У ичида эллик динор бўлган ҳамённи унга берди.
— Қайси бирингиз Муҳаммад ибн Жарир?
— Бу киши.
У ичида эллик динор бўлган ҳамённи унга берди.
— Қайси бирингиз Муҳаммад ибн Исъҳоқ ибн Хузайма?
— Мана бу намоз ўқиётган киши?
У намоз ўқиб бўлгач унга ҳам ичида эллик динор бўлган ҳамённи берди.
— Қайси бирингиз Муҳаммад ибн Ҳорун?
— Бу киши.
У ичида эллик динор бўлган ҳамённи унга берди.
— Амиримиз кеча уйқуларида бир туш кўрибдилар. Тушларида бир отлиқ киши келиб, Шаҳарда Муҳаммадлар (шу тўрт киши назарда тутилаяпти) очликдан қийналишаяпти. Сен уларни бу қийинчиликдан қутқар дебди. Сизларга буларни бериб юборди. Агар булар тугаса, бирингиз менга келсин.

Муҳаммад Аввоманинг «Ал мухтор мин фароидин нуқул вал ахбор» китобидан таржима қилинди

Абдулвоси Эргашев

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment