Армон

ss

images

 

 

 

 

 

Кўксимни сиқади қандайдир ситам,

Ўтажак кунларим фойдасиз менга.

Чаёндек ёпишган, айрилмас алам,

Сиримни ошкора айтгумдир сенга.

 

Ҳижронга чидолмай эгилди қаддим,

Қайси он қарасанг кўзимда нам бор.

Не қилай? Кундан-кун тушмоқда қадрим,

Юрагим қўзғасанг, самодек ғам бор.

 

Тақдирдан қутулиб кетолмас ҳеч ким,

Хаёлни чулғайди чеки йўқ гумон.

Атрофга боқаман, ҳаммаёқ жим-жим,

Фақат бир сирдош бор, ёлғиз. У – армон!

 

Эркин ҚУДРАТОВ,

Мир Араб ўрта махсус ислом

билим юрти мударриси

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment