Ажойиб жавоб (2-қисм)

ss

Ажойиб жавоб! (1-қисм)


Хўп бу масалаку тушинарли, энди бунисига нима деб жавоб берасиз?

Мусулмон олими: Сизга бу сафар ҳам шошилмаслигингизни ва тезда хулоса қилмасликни тавсия қиламан!

Саволим қуйидагича: сизлар қандай қилиб қиёмат бўлишга, унда Яратувчи барча махлуқотларни қайтадан тирилтиришига ишонасизлар. Бунга нима дейсиз?

Мусулмон олими: Шу ерда сизнинг саволингизга жавоб беришдан олдин, саволларнинг турларини ва мақсадларини айтиб кетмоқчиман.

Саволнинг икки тури бор.

  1. Билмаганини билиб олиш учун ёки ўзини оммага билимдон қилиб кўрсатиш учун
  2. Омма олдида бир кишини уялтириш учун ёки ишонмаслигини билдириб, айтилаётган нарсани асли йўқлигини ишора қилиш учун

Хафа бўлмангу сизнинг саволингиз иккинчи турининг иккинчи бўлимининг асли ўзидир.

Агар сиз илоҳий ва мўжизавий Қуръонга ишонмасдан гапираётган бўлсангизу, сизга яна Қуръондан ҳужжат келтирсам ишонмасликда давом этасиз. Шунинг учун мен сизга аввало ҳаётий бир мисол келтираманда, лекин ундан сўнг барибир мен учун асос бўлган Қуръони каримдан далил келтираман. Сиз уни фикр қилингда, сўнгра менга хулосангизни айтасиз!

Тасаввур қилиб кўринг! Катта бир ширкатга бориб, сиз ушбу лойиҳани битириб беришга қурбингиз етадими? деб сўрасангиз, ширкат вакили сизга: фалончини биносини кўрмадингизми, фалончини лойиҳасиничи, фалончини фабрикаси, заводини ёки фалон кўприкни кўрмадингизми? Ахир буларнинг барчаси бу ширкатнинг сизнинг лойиҳангизни битириб беришга имкони борлигига далил эмасми? дейди. Шундай эмасми? ахир бу оддий ҳақиқатку!

Энди нима учун барча мавжудоту-махлуқотларни ва бизга кўринадиганию-кўринмайдиган нарсаларни Яратган зотнинг қиёмат бўлиши, унда барча махлуқотлар ҳисоб-китоб қилинади дейишига ажабланасиз? Шунча нарсаларни яратган зот наҳотки яратганларини қайта яратишга қодир бўлмаса.

Сизга ўхшаганлар бугун бутун дунёги адолат ва яна адолат дея, кимларнидир адолатсизликда айбламоқда. Гўёки бошқаларнинг ишлари адолатсизлигу, ўзларининг ишларини барчаси адолатлидир. Анашу мақсад қилинаётган иш яъни адолат сизу-бизни яратган Роббимизнинг сифати ва бандаларига буюрган амридир. Биз ҳам адолат нима эканлигини яхши биламиз.

Энди бир ўйлаб кўринг-а! Наҳотки бу дунё кучли ва кучсиз, бой ва фақир, соғлом ва бемор, фаол ва дангаса, гўзал ва хунук, золим ва мазлум, даромадли ва даромадсиз ҳамда умри узун ва умри қисқалик билан тугаб кетса. Бу адолатсизлик эмасми?

Шуни яхши билинки, Аллоҳ таоло бундай бўлишини адолат деб билмайди. Буларнинг барчасини ҳисоб-китоб куни бор. Бу кунда кимлардир мукофотланса ва яна кимлардир жазосини олади. Сиз эса ўша кунни ёлғонга чиқармоқчимисиз ёки ишонмаяпсизми?

 Менинг Роббим эса, қиёмат кунига ишонмайдиганлар учун шундай жавоб қилган: Йўқ! Улар тезда биларлар! (Наба 4-оят) Яъни: ўлгач, азобланар эканлар қиёматни бўлшини биладилар.

 Яна йўқ! Улар тезда биларлар! (Наба 5-оят) Яъни: қайта тирилиш ва маҳшар майдонида албатта, ҳисоб-китоб борлигини биладилар.

“Шайх Зайниддин” масжиди имом-хатиби

Абдураҳмонов Яҳё Убайдуллоҳ ўғли

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment