Бош имом-хатибларнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

ss

Самарқанд вилояти вакиллиги ташаббуси билан ҳар ойда икки марта шаҳар ва туман бош имом-хатиблари йиғилиб, ўзаро амалга оширилган ишлар, бажарилиши лозим бўлган вазифаларни муҳокама қилиш йўлга қўйилган. Шу билан бирга сайёр йиғилишлар ташкил этиш орқали туманларда йиғилиб, жойлардаги масжидларнинг фаолияти билан танишиш, намозхонлар ва аҳоли билан учрашиб, суҳбатлар уюштириш анъанага айланган.
Бугун, 11 февраль куни вилоятдаги 14 та туман ва 2 та шаҳар бош имом-хатиблари иштирокидаги навбатдаги йиғилиш Булунғур туманидаги “Амир Ҳамза” жоме масжидида бўлиб ўтди. Йиғилиш қатнашчилари дастлаб шўъбаларга бўлинган ҳолда тумандаги барча 16 та масжидга ташриф қилиб, масжид фаолияти билан танишдилар. Сўнг намозхонлар ва маҳалла аҳолиси билан учрашиб, суҳбатлашди, бемор, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди. Шунингдек, вакиллар мактабларда бўлиб ўқувчилар билан диний-маърифий суҳбатлар уюштирди.
Куннинг иккинчи ярмида имом-хатиблар “Амир Ҳамза” масжидида йиғилиб, масжидлар фаолияти бўйича ўрганиш хулосалари, амалга оширилган ишлар ҳисоботи ва бажариладиган вазифаларни муҳокама қилди.
Ушбу тадбирларга раҳбарлик қилган вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари Х.Саттаров шу куннинг ўзида Булунғур туманида фаолият олиб бораётган отинойилар билан ҳам учрашиб, бугунги кунда отинойилар олдида турган вазифалар борасида суҳбатлашди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати

photo_2020-02-11_10-33-13

photo_2020-02-11_11-32-17-2

photo_2020-02-11_12-25-04

000009

photo_2020-02-11_11-13-08

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment