БУГУНГИ КУН ЖОНКУЯРЛАРИ

ss

Аллоҳ таоло яратган руҳий ҳаётнинг энг афзал томонларидан бири яхшиллик йўлидаги ўзаро ёрдамдир. Бу нарса ижтимоий ҳаётни юқори даражага кўтариш, жамият аъзоларининг фаровонлигини ошириш ва уларнинг дарду-ғами, қайғу-аламларини енгиллатишдан иборатдир. Ҳозирги замон маданияти ўзаро ёрдамни яхши тушунган.

Шунинг учун ҳам, барча жойларда ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик ташкилотлари тузулган. Ўзи аслида инсонийликни энг яхши сифатларидан  бири бу, инсон ўзида бўлган яхшиликни бошқаларга ҳам бўлишини хоҳлашидир. Бу сифат инсониятга хизмат қилишга бел боғлаган улкан ҳимматли кишиларнинг сифатидир. Шу каби ҳиммат соҳиблари деб бугунги кунда ўзида бўлган соғлик неъмати барча инсонларда бўлишини хоҳлаб, ўз жонини  уйламасдан вабога чалинган инсонлар ёнида уларни тузалишини истаб ҳаракат қилаётган жонкуяр Шифокорларимизни айтиш мумкин…

Аллоҳ таоло бундай ҳиммат соҳибларини Ўз каломининг Ҳашр сураси 9 оятида шундай марҳамат қилади: “Ва агар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, (уларни) ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундоқ кишилар, ҳа, ўшалар ютувчилардир”.

Аллоҳ таолони яратган фаришталарининг икки вазифага қуйилгани бор экан бири доим булут устида ётар экан, иккинчиси самога учавераркан. Дам оладиган фаришта ундан сўради:

-Нега сен у ёқдан-бу ёққа учганиннг учган?        

-Мен Аллоҳга: Парвардигор, ёрдам бер, деб бошланадиган дуоларни ташийман.Ўзинг нега доимо дам оласан?

— Мен Аллоҳга: “Ташаккур сенга Парвардигор” деб бошланадиган дуоларни ташийман-да!

Шундай экан сиз матонатли ва ҳиммат соҳиби бўлган шифокорларимиз карантинга олинган ахволи оғир беморларимизга қараб, Парвардигор, ёрдам бер, деб бошлаган дуоларингиз ҳам ахволи яхшиланган беморларимизга қараб, “Ташаккур сенга Парвардигор” деб бошлаган дуоларингиз ҳам Аллоҳимнинг хузурига етган (Ҳикматлар Жавохири китоби).

Яна Роббингизни ушбу каломи сизга хушхабар бўлсин:

«Кимки (инсон)га ҳаёт ато этса (яъни, ўлимдан қутқарса), демак, у гўё барча одамларга ҳаёт берибди» (Моида сураси, 32-оят).

Имом Шофеъий: «Ҳалол ва ҳаром илмини ўрганишдан кейин тиб илмидан кўра фазилатли илмни билмайман» – дедилар.

Аллоҳ таоло барча қилётган хизматларингизни икки дунёда ҳам ажрини берсин. Бутун дунёдаги беморларимизга Яратганниг Ўзи шифои комил берсин! Амийн!

 Тожиев Ҳамидулло, Ургут туман “Имоми Ҳасан” масжиди имом-хатиби

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment