Бугуннинг ояти каримаси ва ҳадиси шарифи

ss

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

 

Ояти карима:

“Бизга учрашдан умидсиз бўлганлар, бизга фаришталар туширилса ёки Роббимизни кўрсак эди, дерлар. Батаҳқиқ, улар ўзларидан кетдилар ва катта тўғён-ла тўғён  қилдилар”.  Ал-Фурқон сураси 21-оят.     (Тафсири Ҳилолдан)

Ҳадиси Шариф:

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимга рамазон ойидан бошқа умматларга берилмаган бешта хислат берилди. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳ наздида мушкнинг ҳидидан яхшироқ; ифтор қилгунларича малоикалар уларнинг гуноҳларини кечиришини сўрайдилар; бу ойда шайтоннинг саркашлари боғланади; бу ойда одамлар бошқа ойларда бўлмаган ихлосларини топадилар; бу ойда ҳар куни Аллоҳ таоло жаннатни зийнатлайди ва жаннатга айтади: “Менинг бандаларимдан қийинчилик ва азиятлар кўтарилишига оз қолди. Улар сенга қараб юрадилар ва охирги кечада уларнинг гуноҳлари кечирилади”. “Эй Аллоҳнинг элчиси, Лайлатул-қадр ўша кечами?” деб сўрашди. Айтдиларки: “Йўқ. Лекин амал қилувчи амалини бажарса, унинг ажри мўл-кўл берилади”.

Имом Байҳақий ривояти

Х.Сатторов тайёрлади

 

 

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment