Бугуннинг ояти каримаси ва ҳадиси шарифи

ss

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Ояти карима:

  1. Албатта, Биз у (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик. 2. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) Қадр кечаси нима эканлигини Сиз қаердан ҳам билар эдингиз?! 3. Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. 4. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (яъни, Жаброил алайҳиссалом) Парвардигорларининг изни-ихтиёри-ла (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар. 5. У (кеча) то тонг отгунча тинчлик-омонликдир.. Ал-Қадр сураси 1-5 оят.

Ҳадиси Шариф:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Рўзадор учун икки хурсандчилик бор: Биринчиси – оғиз очганида (ифтор қилганида) ва иккинчиси – рўза тутиб Аллоҳга ёруғ юз билан йўлиққанида. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг ҳузурида мушкнинг ҳидидан ҳам яхшидир”.  Имом Бухорий ривояти.

 Манбалар асосида

Хайрулло Саттаров тайёрлади

 

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment