Бугуннинг ояти каримаси ва ҳадиси шарифи

ss

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

 

Ояти карима:

Ва агар бандамизга туширилган нарсамизга шакингиз бўлса, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва рост сўзловчилардан бўлсангиз, Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг. Бас, агар қила олмасанглар, ҳеч қачон қила олмайсизлар ҳам, ёқилғиси одамлар ва тош бўлган, кофирлар учун тайёрланган ўтдан қўрқинглар. Бақара 23-24 оятлар.     (Тафсири Ҳилолдан)

Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг, «ҳеч қачон қила олмайсизлар ҳам», дейиши улкан мўъжизадир. Бу ерда Қуръон сураларидан биттасига ўхшаш сурани ҳеч қачон келтира олмаслиги таъкидлаб айтилмоқда.

Ҳадиси Шариф:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг китобида бир сура бор. унинг оятлари ўттизта. У соҳибини то мағфират қилингунича шафоат қилади. “Табарокаллази биядиҳил Мулк”, дедилар.

Манбалар асосида  Х.Сатторов тайёрлади

 

 

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment