Бугуннинг ояти каримаси ва ҳадиси шарифи

ss

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

 

Ояти карима:

“Агар биз уларга фаришталарни туширсак ҳам, уларга ўликлар гапирса ҳам ва уларнинг олдига ҳамма нарсани очиқ-ойдин тўпласак ҳам, Аллоҳ хоҳламаса, иймон келтирмаслар. Лекин кўплари жоҳилдирлар”. ал-Анъом сураси 111-оят.

Алоҳ таоло турли оят-мўъжизани, кишини лол қолдирувчи нарсаларни жилва қилдириб, одамларни танг қолдириб, кейин иймонга келишларини хоҳламаган. Аллоҳ таоло иймон йўлини инкишоф этиб, кишилар ўша йўл билан ақлларини ишлатиб, ўз ихтиёрлари асосида иймонга келишларини хоҳлайди. Иймонга келганларга мукофат беради, келмаганларга – жазо. Одамларнинг “кўплари жоҳилдирлар”.  (Тафсири Ҳилолдан)

Ҳадиси Шариф:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мунофиқларнинг бир нечта белгилари борки ўшалар билан таниладилар: саломлари лаънатга хос, таомлари бировни норози қилиб тортиб олинган, тўдалаб қўйган ғаниматлари ҳаромдан, масжидга келсаларда фақат бир намозхонни ғийбат қилиш учун ёки масжиддагиларни сўкиш учун ва беҳаё сўзларни айтишлик учун келадилар. Намозни кечиктириб кибрланиб ўқийдилар. Уларнинг дўсти ҳам йўқ, биров билан дўстлашмайдилар ҳам. Хуфтонда тахтадай қотиб ухлаб қоладилар, бомдодда эса бақир-чақир қилиб баҳслашиб турадилар” дедилар.

Х.Сатторов тайёрлади.

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment