Буюк боболаримиз ибрати ҳақида

ss

Ҳар бир давлатнинг ўз тарихи бор. Ҳар бир давлат тарихда ўтган олимлари билан, ватанпарвар аждодлари билан, унитилмас кунлари билан фахрланиб яшайди ва ёшларга ибрат қилиб кўрсатади.

Алҳамдулиллаҳ, бизнинг юртимизда ҳам ватанимизни дунёга танитган, қолаверса дунё тарихида ўчмас из қолдирган етук алломаларимиз, бобоколонларимиз номи абадий барҳаётдир. Уларнинг қолдирган бой меросларидан дунё аҳли ҳозиргача фойдаланиб келмоқда ва иншааллоҳ қиёматгача ҳам фойдаланишади. Буюк боболаримизнинг ибрати илму фан билан боғлиқлиги бизларнинг кимнинг фарзандлари эканлигимизни яққол билдириб туради.

Бугун мен сизларга имом Бухорий ҳазратларининг, тарих лол қолган ибратларидан мисоллар келтираман. Бу ибрат бугунги баъзи бир адашган, ақидаси бузилган, ватанга туҳмат тошини отаётган ёшларимизга жуда катта дарс бўлади деган умиддаман. Муҳаддислар султони, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил роҳматуллоҳи алайҳи Расулуллоҳ   соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини саҳиҳларга  ажратиб, Қуръони каримдан кейинги иккинчи китоб саналмиш “Саҳиҳи Бухорий” номли ҳадислар тўпламини тузган улуғ аллома, имомуд – дунё олимлар пешвосининг номи бутун дунёда машхур ва маълумдир. Хазрат илм чўққисида  мақсадига эришгач ватанни қўмсаб Бухорога қайтишини маълум қилади. Атрофидаги барча олимлар, устозлар, шогирдлар қолаверса арабу-ажам йиғилаб бу фикрига нарози бўлишиб бобомизни арабистонда қолишини сўрайдилар. Аммо, ватан соғинчи бобомизни ўз фикрида қолиб Бухорога қайтишни ундайди. Таниқли ислом шоиримиз Боқонийнинг “Бухорий бобом” шеъридан қуйидаги мисраларини келтирамиз

                         Қолинг деб йиғлади ажаму-араб

                         Бобом йўл олдилар ватанга қараб

                         Она юрт шунча ҳам азизми ё Раб

                         Бухорога қайтди Бухорий бобом

Бу воқеа тарих зар варақларидан ватанни севиш борасида дунёни ларзага келтирган воқеа сифатида жой олган. Азизларим, буюк боболаримиз ҳаётидан ибрат олиб яшасак ҳеч қачон кам бўлмаймиз ва доимо адашмасдан юрамиз. Бобоколонларимизнинг бизга қолдирган ибратли хаёти ҳаммамиз учун катта бир мактабдир. Фақат биз ёшларимизга бу ибратни ўз вақтида етказиб, уларнинг тарбиясига жиддий ёндаша билишимиз зарур.

Ашраф Тошмуродов — Булунғур тумани “Пойга тепа”  жоме масжиди имом-хатиби

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment