Туркум (Категория):Ҳикматлар

Луқмони Ҳаким ҳикматлари

Луқмони ҳаким Довуд (алайҳиссалом) замонида Бани Исроил қавмига қози этиб сайланган. Отасининг исми – Анқо Садун ўғли. Қадимги Мисрнинг Судан ўлкасидан бўлган Луқмони ҳакимнинг мол-мулк ва насабда номи чиқмаган, аммо фикри теран, нигоҳи ўткир, сукунати ҳайбатли инсон бўлган. Ҳар бир айтган сўзида ҳикмат ёғилиб турган ва насиҳатлари ҳозиргача бандаларнинг тўғри йўлни топишида ёрдамчи вазифасини ўтайди.…

Бир куни  Ит шериклари билан талашиб каттакон суяк олиб қочибди. Сув устидаги якка чўпдан ўтаётса, сувда бошқа бир Ит оғзида катта суяк тишлаб, кўзларини олайтириб Итга тикилиб турган эмиш. Ит: — Ир-ир-ир … — деб тишини иржайтирган экан, сув ичидаги Ит ҳам тишини иржайтирибди. — Ит унинг оғзидаги суякни ҳам тортиб олмоқчи бўлибди ва: «Хап!»-…

Қадим замонда бир шер бўлган экан. У қариб, ҳайвонларни тутиб ея олмайдиган даражада кучдан қолибди. Очликдан қийналиб, охири бир ҳийла ўйлабди. Ҳайвонлар шоҳи шер касал бўлди, деб жониворларга эълон қилиб, ўзи бир ғор ичига бориб ётибди. Ҳайвонлар навбат билан уни кўргани кела бошлашибди. Шер эса ғорга кирган ҳайвонларни тутиб ея бошлабди. Бу воқеа тезда ўрмонга…

Қуйида келтириладиган фикрлар ижтимоий тармоқлардаги “Тарих мухрлаган сўзлар” саҳифасидан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган.   Буюк саҳобийнинг ҳикматлари Аллоҳнинг яратганларини кўриб туриб, Аллоҳ ҳақида шак қилган кимсадан ажабландим. Ўлганларни кўриб туриб, ўлимни унутган кимсадан ажабландим. Биринчи пайдо бўлишни кўриб туриб, кейинги…

Ўз айбинг билан машғул бўл!

Ўз айбинг билан машғул бўл!   Эй одам боласи, сен ўзингда бор айб билан одамларни айблар экансан, токи ўзингни ўша айбдан тузатмагунингча иймоннинг ҳақиқатини ҳаргиз топа олмассан. Агар айбингни ҳақиқатда тузата олсанг, албатта яна бошқа айбингни ҳам кўра оласан. Шунда сен ўзинг билан ўзинг машғул бўлиб қоласан. Ана шундоғ бўлмоғинг Аллоҳ таолога маҳбуброқдир. Ҳасан Басрий…

Луқмони ҳаким ўгитлари.

  Луқмони ҳаким  дебдилар: Эй ўғилчам! Қариндош уруғингдан алоқани узма, ўйлаб иш тут. Одамларни ғийбат қилма, одамлар ёмон ишга бошласа, сен уларга қўшилма. Шошқалоқлик билан иш тутма, бойлик деб ўзингни ғам-қайғуга ташлама. Ўз қадрини билмаган одамдан яхшилик умид қилма. Ўтиришларда ўз жойингни бил, одамларнинг сўзларига қулоқ сол, одамлар сўраса гапир, ўзингдан улуғлар олдига тушиб юрма,…

Эй ўғлим, мен сенга ҳакматларимни олтита жумлада жамладим: 1-Дунёда қолишлигинг миқдорича дунёйинг учун амал қил, 2-Охиратда қолишлигинг миқдорича охиратинг учун амал қил, 3-Аллоҳ учун, У Зотга эҳтиёж бўлишлигинг миқдорича амал қил, 4-Қанча азоб-уқубатни кўтаришликга тоқатинг еткан миқдорича гуноҳ-маъсият қил, 5-Бирортасига муҳтож бўлмайдиган Зотдан сўра, 6-Агар Аллоҳга гуноҳ-маъсият қилишликни ҳоҳласанг, У Зот сени кўрмайдиган жойда қилгин.!!!…

Ҳисоб-китоб бор!

Мазлумларнинг кўз ёшлари, уларнинг кўзларидаги оддий «сув» бўлиб кўринади. Лекин у кўз ёшлар Аллоҳнинг наздида золимлар устига мусаллат қилинган чақмоқлар ва туфондир. «Сен ҳеч ҳам золимлар қилаётган нарсадан Аллоҳни ғофил, деб санама. Фақатгина уларни кўзлар қотиб қоладиган кунгача ушлаб туради холос». (Иброҳим 42) Ҳикматлардан. Х.Саттаров тайёрлади

Агар касал бўлмай десангиз…!

  Моддий ва маънавий касалликларнинг барчасига даво —  Исломда, саломатликнинг калити эса —  суннатдадир! Саодат асрида эронлик бир табиб мадинага келиб яшайди. Аммо, бир неча ойлар ўтса ҳам унинг олдига касаллигидан шикоят қилиб бирор киши келмайди. Ваҳоланки мадинада ундан бошқа табиб йўқ эди. Бир куни Расулуллоҳнинг олдиларига келиб бу ҳолни арз этганларида, Пайғамбаримиз с.а.в. унга:…