Туркум (Категория):Долзарб мавзу

ХУШХАБАР: МУҲИМ ҚЎЛЛАНМА НАШРДАН ЧИҚДИ!

Тараққиётимизнинг янги даврида миллий ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, ҳуқуқий онг ва маданиятни шакллантириш борасида жуда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, диний ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларва ушбу соҳа билан боғлиқ бўлган мутахассисларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш йўналишида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ана шундай устувор вазифаларнинг ижроси сифатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Ўзбекистон Республикасида виждон эркинлигини таъминлашнинг ҳуқуқий…

Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур

Тил — давлат тимсоли, мулки. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демак. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг Байроғи, Герби, Мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди. Бундан  30 йил  муқаддам ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган эди. Бу ўз…

Келажак уммат тўғрисида ўйламаслик юртнинг келажагига бепарво бўлишликдир!

Маълумки, ҳар бир ота-она фарзандини баркамол бўлиб вояга етишини чин дилдан хоҳлайди ва бу борада барча машаққат ва қийинчиликларни бартараф этиш учун ҳаётини бахш этади. Фарзандларини соғлом бўлиб ўсишига, уларнинг таълим-тарбиясига аҳамият қаратади, уларни, келажакни кўрадиган солиҳ инсонлар бўлиб вояга етиши учун бор куч ва ҳаракатларни сарф қилишади. Зеро, ёшлар юртнинг келажагидир. Келажак тўғрисида қайғурмаслик,…

“Луғат ва истилоҳ” – “моҳият ва мутаносиблик”.

Модомики диний маълумотларни ижтимоий тармоқлардаги маърузалардан ва мақола, китоблардан олиб илмимизни бойитарканмиз, бу усулдан тўғри фойдаланишни ҳам ўрганишимиз керак. Бундай ҳолларда эшитаётган ёки ўқиётган мавзуни яхши тушуниш, ундаги ибораларнинг ҳақиқий маъноларини англаш жуда муҳим. Бу иш иймонимиз, ақидамиз, ибодатларимизда қиладиган амалларимизнинг тўғриланиши ёки аксинча (Аллоҳ сақласин) хатога кетиб қолишига сабаб бўладиган омил эканлигини ҳисобга олсак…

Чегара ҳудудларда Жума намози адо этилди

Вилоятнинг олис ва чегара ҳудудларида жойлашган масжидларга тажрибали ва салоҳиятлиимом-хатибларнинг Жума намозига ташрифирежаси юзасидан бугун Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Зафар домла Маҳмудов Булунғур туманида жойлашган “Чўянтепа” масжидига ҳамда Самарқанд шаҳар “Дамариқ” жоме масжиди имом-хатиби Нурсултонхон домла Абдуманнонов Ургут туманида жойлашган “Мўлла Муҳаммади” масжидларига ташриф буюрдилар. Имом домлаларимиз мазкур масжидларда йиғилган намозхонларга “Мотуридий эътиқодига кўра Иймоннинг моҳияти ва унинг шартлари” мавзуси асосида сермазмун ваъзу иршод…

ЁЛҒОНЧИЛИК ОҒИР ГУНОҲ

Бугунги кунда жамиятимизда кенг тарқалган иллатлардан бири ёлғончиликдир. Минг афсуслар бўлсинки, бу иллат одамлар орасида жуда ҳам авж олмоқда. Айниқса уяли алоқа воситаларидан фойдаланишда ёлғон гапиришлик кўпайиб бормоқда. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло бандаларини ёлғон гапиришдан қайтарган. Ёлғон гапириш энг оғир гуноҳлардан саналади. Шунинг учун ҳам Қуръони Каримда ёлғон ҳақида 167 та оят нозил бўлган. Аллоҳ таоло…

“Бағрикенглик”нинг икки кўриниши

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Олмония шарқшунос олималаридан бўлмиш Сигрид Ҳунке ўзининг “Аллоҳ таолонинг ғарбга порлаган қуёши” асарида арабларнинг фазилати борасида шундай дейди: “Салоҳиддин Айюбий Байтул Мақдисни милодий 1187 йилда эгаллаб олади (қайтариб олади). Ундан аввал 1099 йилда салбчилар у ерни мисли кўрилмаган ваҳшийликлар,…

Қуръон ўқиб йиғламайдиган кўзларимиз учун йиғлайлик.

Қуръон Карим мўъмин-мусулмонларнинг кундалик дастури амали бўлганлиги учун уни доим ўқиб, эшитиб унга амал қилиб боришга буюрилганмиз. Қуръон Карим тиловатининг ўзи бир ибодат. Усмон ибн Аффон р.а. Расулуллоҳ с.а.в.нинг бундай деганларини ривоят қилади: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, сўнг уни (бошқаларга) ўргатувчиларингиздир”. (Имом Бухорий ривояти). Жалолиддин Румий ҳазратлари: “Қуръонга кўзинг билан боқсанг ёзувни кўрасан. Ақлинг билан қарасанг…

Умр ғанимат

Бу синов дунёси уч кундир: кеча, бугун, эртага. Бир донишманд: “(Дунё) бир ҳовлининг икки эшиги, уларнинг биридан кириб бошкасидан чиқиб кетасан”, деган экан . Чиндан ҳам, умр ғанимат. Уни фойдали ишларга сарфлаб, яхшилик қилиб ўтказсак, икки дунё саодатига эришамиз. Улуғлардан бири: “Кечаги кундан ибрат олиб, бугунги кунни ғанимат билиб яшагин, эртанги кунга етмаслигинг мумкин”, деган…

Унутилаётган суннатлар (1-суннат)

Таҳоратдан сўнг дуо қилиш Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат олиб: “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Расулуҳу”, деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар (Имом Муслим ривояти). Таҳоратнинг баданни тетиклаштириш, чиниқтириш, турли касалликлар ва руҳий иллатларни бартараф этишда жуда кўп…