Туркум (Категория):Жамият

САБР ИЙМОННИНГ АФЗАЛИ

Набий алайҳисалом айтадилар. «Вабо тарқалган жойдан қочган киши ба мисоли урушдан кочган одам кабидир. Вабо тарқалган жойда сабр қилиб ўтирган киши ба мисоли урушда сабр қилган каби савоб олур”. Ҳа азизлар, вабо эпидемияси тарқалган жой ҳам ба мисоли уруш вақтига ухшайди, кўп итоат ва сабрни талаб килади, урушда ғолиб бўлиш воситаларидан бири матонатли ва сабрли…

Поклик — иймоннинг ярми

Азиз биродарлар, Аллоҳ таоло сизу бизларга покликни севишини сифатлаб шундай дейди: فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَن يَتَطَهَّرُواْ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ – “Унда покланишни яхши кўрадиган эрлар бор. Аллоҳ покланувчиларни яхши кўради”. Тавба 108 Ислом дини соғликни сақлашга, тозаликка жуда катта аҳамият берган. Ислом манбаларининг қайси бирига назар солманг, хоҳ у ҳадис бўлсин, хоҳ у фиқҳий-шаръий ҳукмлар…

Ривоят

Қадим замонда Абдусалом деган бир халол инсон ўтган экан. Унинг яккаю-ягона фарзанди бўлиб, у боласини жуда яхши кўрар, еру-кўкка ишонмас экан. Кунлар, йиллар ўтиб бола катта пахлавон йигит бўлибди. Бир куни у отасига маслахат солибди: — Эй, ота! Энди нима касб қилай? Отаси: — Эй, ўғлим. “Бўйнидан боғланган ит овга ярамас”, деган гап бор. Энди…

БОШ ҚОМУСИМИЗ — ФУҚАРОЛАР УЧУН МУСТАҲКАМ ҲИМОЯ

Ҳар қандай давлат ёхуд жамиятнинг ҳуқуқий пойдевори бўлмоғи лозим. Зеро, бундай пойдевор бўлмас экан жамият, миллат таназзулга юз тутади. Аллоҳ таоло инсонларни яратиб, уларга Рушди-ҳидоят йулини кўрсатиш учун пайғамбарлар юборди. Улар орқали бандаларни тўғри йўлга бошлаш учун китоблар нозил қилди. Одамлар пайғамбарларнинг йўлига эргашиб, Аллоҳ таолога итоат этиб яшасалар, ҳеч қачон адашмайдилар. Акс ҳолда, инсон…

ДЎСТ ТАНЛАШ ОДОБИ

Инсон учун машаққатли ишлардан бири, бу дўст танлашдир. Ҳалқимизда “Дўстинг кимлигини айтсанг, сенинг кимлигингни айтиб бераман” деган нақл бор. Демак, дўст танлашда эътиборли бўлиш лозим экан. Ҳозирги кунда ўзини дўст деб атаётган кимсалар ўзларининг асл мақсадларини яширадилар. Бунинг мисолини ижтимоий тармоқларда кўплаб учратиш мумкин. Оммавий маданиятни тарғиб қилаётганлар ёшларга кўпроқ эътиборларини қаратишмоқда. Кишига, айниқса, у ёш бўлса,…

БИР-БИРИМИЗНИ ҲИМОЯ ҚИЛАЙЛИК!

“Аллоҳга ва унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч қувватингиз кетади. Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар биландир”. (Анфол 46). Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло мўмин бандаларни ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида низога бормасликка чақирмоқда. Шундай экан, мусулмонлар масала тортишмасдан тинглашни, қулоқ тутишни ва итоат қилишни яхши ўрганиб олишлари…

Фитналарга нисбатан иммунитет ҳосил қилиш

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан Ҳузайфа ибнул Ямон розияллоҳу анҳу қуйидаги ҳадисни ривоят қиладилар (Саҳиҳи Муслимда келади): «Фитналар (турли маъсиятлару, Аллоҳ рози бўлмайдиган ишлар) инсон қалбига худди бўйранинг чўпларидек бирма-бир кўндаланг қилинади. Қайси қалб уни шимиб олса, қалбида (ҳар бир фитнага) битта қора доғ ҳосил бўлади, қайси қалб уни инкор этса, қалбида бир нурли оқ белги…

Саҳоватли бўлайлик!

Маълумки, инсонга берилган яхшилик, хайр-саҳоват, меҳр-оқибат, сийлаи-раҳм каби улуғ фазилатлар доимо соҳибига зийнат бўлиб келган. Бундай олийжаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади. Бугун юртимизда олиб борилаётган жараёнлар ўзгача. Барчага эътибор қаратилган, муаммолар бартараф этилмоқда, четда қолиб, ёлғизликдан қийналаётганларга меҳр-муравват, саховат қўллари узатилмоқда. Беморларнинг ҳол-аҳволи сўралмокда. Ҳеч…

Тил — ақлнинг таржимони

Ўйламай айтилган сўздан пайдо бўладиган фитна ва офатлар  кўп ва турли-хил бўлиб, улар кишининг ўзига ва жамиятга катта зарар келтириши мумкин. Тил офатларидан қутулишнинг иложи ва энг осон йўли эса  Аллоҳ таоло  жорий қилган шариатга ва Пайғамбаримиз   соллаллоҳу алайҳи  васалламнинг  муборак ҳадисларига  амал қилишлик орқали бўлади. Бу ҳақда бир қанча ҳадислар  келган. Саҳл розияллоҳу…

Билмаганимизни аҳли илмдан сўрайлик!

«Албатта, Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар». (Фотир, 28) Табиатга қараб, ундаги маҳлуқот ва мавжудодларни кўриб, Аллоҳнинг қудратини ҳис этиш, ўзига ибрат олиб, яратувчи бор эканлигини англаш, яратувчи Аллоҳ эканини топган ва ундан қурққан киши олим ҳисобланади. Табиатнинг икир-чикиригача ўрганган, ундаги бор нарсаларнинг пайдо бўлиши, ўлиши, кўпайиши, тузилиши, таркиби шу каби ҳолатларини ўрганиб, уларни яратган…