Туркум (Категория):Жамият

Яхшиликнинг мукофоти фақатгина яхшиликдир

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Эҳсоннинг мукофоти фақатгина эҳсондир” (Ар-Роҳман сураси, 60-оят). Яъни, яхшиликнинг мукофоти фақатгина яхшиликдир. Ушбу ояти каримадаги биринчи яхшилик бандалар томонидан амалга оширилади. Ушбу яхшиликнинг ичига барча эзгу ишлар кириб кетади. Иккинчи яхшилик эса Аллоҳ таоло томонидан яхшилик қилувчиларга бериладиган Жаннатдир. Жаброил алайҳиссалом келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Яхшилик ҳақида…

Тўй — фаровонлик белгиси, исрофгарчилик эмас!

 Тўйдан муддао — яхшилик. Эзгу ният, хайрли мақсад билан икки ёшнинг бошини қовуштирамиз. “Серфарзанд, сердавлат бўлинглар, ўзларингдан кўпайинглар, униб-ўсинглар”, дея кайвониларимиз ёшларни дуо қилишади. Янги оила бунёд этилади. Лекин биз нимагадир ёшларнинг бахт-саодати, келажаги ҳақида эмас, кўпроқ тўй, уни қандай ўтказиш хусусида қайғурамиз. Қулоғимизгача қарзга ботсак-да, обрў учун қозон-қозон гуруч дамлаймиз. Автомашиналардан карвон тузиб, маҳаллада…

Фарзанд  тарбияси

Инсон зоти Аллоҳ таоло томонидан яратилган маxлуқотларнинг ичида энг азиз ва мукаррами ҳисобланади. Маьлумки, барча давлатларда  динидан, миллатидан ва ижтимоий  келиб чикишидан қатьий назар, инсонлар ҳаёт кечиришади. Жамият — оиладан бошланади. Оиланинг асосини эса, ота-она ташкил қилади. Ота-онани улуғлаш ва уларни қадрлаш, муқаддас ислом динимизнинг кўрсатмаларидан ҳисобланади. Қуръони каримда Аллоx таоло марҳамат қилиб айтади: ”Роббингиз,…

ФИРИБГАРЛИК — ОҒИР ЖИНОЯТ

Кейинги вақтларда жамиятимизда узгаларнинг молини ноҳақ йуллар билан узлаштириш, хусусан фирибгарлик жинояти тез-тез содир булиб турмоқда. Аждодлари дину-диёнат, ахлоқу-одоб, ор-номус, ҳалолу-покликка одатланган узбек халқининг авлодларидан мазкур жиноятга қул ураётганларнинг учраши ачинарли ҳолдир. Ҳолбуки, динимизда бировнинг молини алдов, фирибгарлик, чув тушириш йули билан узлаштиришдан қаттиқ қайтарилган. Қур’они каримда бу ҳақда шундай баён этилган: “Мол (ва бойлик)…

Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий маърузаларидан … (Бешинчи қисм)

Исломда сатри аврат! Иймон аҳли авратларини беркитиб юрадилар. Залолат аҳли эса аксинча, авратларини очиб юрадилар. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “(Шайтон уларни) Авратларини кўрсатишлик учун устиларидан либосларини ечди” (Аъроф сураси 27-оят). Яланғоч бўлиш шайтонларнинг, беркиниб юриш мўминларнинг иши. Баъзи бир ёшлар уйларида ака-укаларининг олдида ички киимларида ўтираверишади. Ёш қизлар ҳам ота-оналари ва ака-укаларининг олдида шаффоф…

Айтилган гап – отилган ўқ, ёхуд ислом шиорлари ҳақида нотўғри маълумот тарқатаётганларга муносабат

Биласизми? Инсон бу дунёда жисмонан соғлом бўлиб яшаши учун сув ва ҳавога қанчалик муҳтож бўлса, маънан миллий қадриятларга, маърифатга шунчалик эҳтиёж сезади. Бу қадриятларнинг, маърифатнинг илдизи Ислом таълимоти билан суғорилган бўлса, икки карра саодатдир! Аксинча бўлса, қашшоқликдан бошқа нарса эмас. Сўнгги пайтларда интернет сайтларида, ижтимоий тармоқларда, босма нашрларда тарқатилаётган хабарлар, мақолаларни ўқиб, кишининг ҳайрати ошади.…

Қурбонлик бу-дунё молидан воз кеча олишдир

Имоми Аъзам мазҳабига кўра қурбонлик куни ҳур, муқим, бой мусулмон одамга қурбонлик қилиш вожибдир. Қурбонлик қилиш закот ва фитр садақаси каби молиявий ибодат бўлиб, у Қуръони карим, ҳадиси шариф ва ижмоъ билан собитдир. Қурбонликнинг вожиблигига далиллар: “Бас, Раббинга намоз ўқи ва жонлиқ сўйиб қурбонлик қил!”. (Кавсар сураси, 2). Аллоҳнинг ўзи учун ибодат қилиб, намоз ўқиш,…

Доктор Муҳаммад Ротиб Набулси маърузаларидан … (Учинчи қисм)

Ижобий томондан бошла! Агар мудир, ё ота, ёки муаллим бўлсангиз. Қайси мансабда бўлишингиздан қатъий назар, атрофингизда одамларингиз бўлади. Уларнинг ижобий ва салбий томонлари бўлиши мумкин. Қўл остингизда доимо кечикиб келадиган, аммо ишончли ишчингиз бўлиб, уни койишни ҳоҳласангиз, уни омонатдор-ишончли шахс эканлигини зикр этиб бошлашлигингиз лозим: “Мен сенинг ишончли эканлигингдан хурсандман. Сидқидиллигинг учун сендан миннатдорман. Бироқ,…

Бисмиллаҳир роҳманир роҳимнинг фазилати — 2

Хабарда келтирилишича Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилганлар: »Исро кечаси самога кўтарилдим, менга барча жаннатлар кўрсатилди. Мен жаннатда тўртта анҳор кўрдим. Бир анҳор сувдан иборат эди. Иккинчиси сутдан иборат эди. Учинчиси хамр-шаробдан иборат эди. Тўртинчиси асалдан иборат эди. Аллоҳ таоло ўзининг каломи шарифи бўлмиш Қуръони каримда бу ҳақида бундай деб марҳамат қилади: »Тақводорларга…

Бисмиллаҳир роҳманир роҳимнинг фазилати

Мусулмон киши кундалик ҳаётида энг кўп талаффуз қиладиган жумла бу — »Бисмиллаҳир роҳманир роҳим»дир. »Бисмиллаҳир роҳманир роҳим»нинг фазилатини ё биламиз ёки билмаймиз. Келинг суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи увасалламдан ворид бўлган саҳиҳ ҳадислар орқали энг кўп ишлатадиган сўзимиз »Бисмиллаҳир роҳманир роҳим»нинг фазилати ҳақида сўз юритайлик. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир қатор ҳадисларини…