Туркум (Категория):Маданият

Инсон қадри – барча нарсадан улуғ!

   “Наҳотки Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз”  (Ал-Мўъминун 115).     Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло бандаларини дунё ҳаётига беҳуда яратмаганини, дунёда қилган амалининг натижаси мукофат ёки жазо бўлишини ва Ўзига қайтарилишларининг хабарини бермоқда. Аввало ҳар бир инсон, Аллоҳ уни икром этган инсонийлигини ва аҳамиятлигини идрок этмоқлиги муҳимдир. Шу билан…

Салом  — одоб ахлоқнинг энг  юксан чўққисидир

Салом   арабчада « Тинчлик-омонлик, ва саломатлик”  каби маъноларни англатади. Салом калимаси,  илк инсон ва илк пайғамбар Одам  (а.с) дан буён бордир. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَلَقَ اللَّهُ آدَمَ وَطُولُهُ سِتُّونَ ذِرَاعًا ثُمَّ قَالَ اذْهَبْ فَسَلِّمْ عَلَى أُولَئِكَ مِنْ الْمَلَائِكَةِ فَاسْتَمِعْ مَا يُحَيُّونَكَ فانها تَحِيَّتُكَ وَتَحِيَّةُ ذُرِّيَّتِكَ…

Камтарлик инсонни камолотга элтади!

 Яқинда бир инсон билан суҳбатдош бўлдим. Ўзига яраша бизнесини яратган, бировга муҳтожлиги йўқ. Аммо яшаётган уйи шоҳона эмас. Демоқчимизки, бугун мол-дунёга, ортиқча ҳою ҳавасга берилганлар кўп бўлган жамиятда юқоридаги ҳолат анча камёб. – Қўлингизда маблағингиз бор экан, нега уйингиз томини қўшниларникидан баландроқ кўтармайсиз? – деб фикрини билмоқчи бўлдим. У киши кутилган жавобни берди: “Уйингизнинг баландлиги…

Тавозели толиби илм Аллоҳ таоло ва инсонлар наздида шарафлидир

Бир куни Аллоҳ таолога йўл бошлайдиган ёш йигит Боғдодда илм ҳалқаси қилиб, инсонларга дарс бера бошлади. Инсонлар унга қаттиқ боғланиб қолишди. Баъзи илмдан хабари бор кишилардан бирининг қалби ҳасадга тўлди. У йигитнинг илм мажлисига келиб, уни шарманда қилмоқчи бўлди. Дарс бошланди. Ниҳоят, якунлашиб қолганида ҳалиги киши ўрнидан туриб, шундай деди: — Эй, бу! Ҳозир сен…

УСТОЗЛАР ҲУРМАТИ

Аллоҳ таоло Қуьони Каримда устоз ва муаллимларни фазилати ҳақида шундай марҳамат қилади: يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ “Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини кўтарадир. Аллоҳ нима қилаётганларингиздан хабардордир”[1] Ибн Аббос р.а. айтадилар: “Олимларнинг даражаси илм олмаган мўминларнинг даражасидан 700 даража юқоридир. Ҳар даражанинг ораси 500…

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!” (Аъроф сураси, 199-оят). Афвни (қабул қилиб) олинг Афв этиш бирор кишининг айб, ёмон ишларини кечириш, айбдорга нисбатан жазо беришга лойиқ бўлса ҳам лутф кўрсатиб жазолашни тарк этишдир. Кечиримли ва сабр-тоқатли бўлиш динимизнинг асосий тамойилларидан биридир. Айниқса, ўч олишга қодир бўла туриб кечириб юбориш гўзал фазилат, олий…

Баданларингиз ва асабларингиз учун ором…

“…Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир”.  (“Иброҳим” сураси, 34-оят) Уйқу, ҳаётимизда биз учун сув ва ҳаводек жуда ҳам зарур омиллардан бири. Уйқусиз яшашни тасаввур қилиш қийин. Меъёридаги уйқу биз учун фойдали бўлиши билан бирга Яратганнинг улуғ неъматларидан бири ҳисобланади. Аллоҳ таоло Ўз каломида мазкур неъмат…

Маърифат соҳиби бўлайлик!

Инсон дунёга келган вақтдан бошлаб, атрофидаги борлиқни, у узи учун керак булган манфаатларни, қуйинки, хар-бир нарсани ўрганиш, билиш ва таниш учун ҳаракатда бўлади. Бу ҳолат инсоннинг ҳаётида йиллар давомида шаклланади, онги-савиясини ўсишига далолат қилиб келади. Натижада инсоннинг маънавий мафкураси ривожланиб боради ва охир оқибат ўзини ким эканини танийди. Бундай инсонлар маърифат соҳиблари дейилади. Маърифатли киши,…

Тақво — қалб мусоффолиги

Ҳар-бир мўмин унутмаслик керакки, юракнинг қаллобликдан, кин, ҳасад, моғор ва разилликлардан тоза бўлиши, тақво омилларидан ҳисобланади. Аллоҳ таоло каломида: «Аллоҳдан тақво қилинглар ва ораларингизни тузатинглар!», деб марҳамат қилган. (Анфол: 1). Одамлар ўртасидаги муносабат ва мулоқотлардаги ислоҳатларнинг зоҳир бўлиши  — уларнинг қалблари мазкур офатлардан саломат бўлсагина амалга ошиши мумкин. Шунинг учун ҳам Ислом дини мўмин-мусулмонларнинг қалби…

Озодаликда файз-барака бор!

Инсон соғлигини сақлаш, маънавий ҳаётини бойитиш борасида энг катта аҳамият бериладиган нарсалардан бири тозалик-озодаликка риоя қилишдир. Ислом дини манашу мавзу борасида катта аҳамият берган диндир.Тарихга назар қиладиган бўлсак, ҳеч қандай тузум ҳам, дин ҳам ислом диничалик тозаликка аҳамият бермагани ҳаммага маълумдир. Барча ҳадис ва фиқх китобларини ўқиган киши аввало “Поклик китоби”га кўзи тушади. Ҳар-бир муъмин-мусулмон…