Туркум (Категория):Сўнгги мақолалар

Куни кеча давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди. Қашқадарё воҳаси мамлакатимизнинг жадал ривожланиб бораётган иқтисодий потенциали юксак: табиий бойликлари мўл, чорвачилик ва деҳқончиликка ҳам ниҳоятда қулай ҳудудларидан ҳисобланади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 24-25 февраль кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида кўплаб истиқболли лойиҳалар билан танишиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан зарур топшириқлар берган эди. Ўтган бир…

27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Вьетнам терма жамоаси устидан ғалаба қозонган Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтган футбол бўйича 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиблари – Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларига Азиз фарзандларим! Қадрли устоз ва…

25 январь куни Ўзбекистон Миллий университетида Ислом академияси Илмий кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Унда академиклар, олимлар, профессор ўқитувчилар, фан докторлари, илмий кенгаш аъзолари ва дин пешволари иштирок этди. Йиғилишда сўзга чиққан Ислом академияси ректори Н.Иброҳимов, Президентимизнинг “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари илм соҳасида меҳнат қилаётган олимлар, айниқса, диний соҳада илмий ишлар…

Жамиятнинг ажралмас қисми – тараққиётнинг ишончли кафолати

Юртимизда Ватан ҳимоячилари байрами 10 январь куни, давлатимиз раҳбари  Чирчиқ шаҳрига ташриф буюрган куниёқ бошланиб кетган эди. Ўша кундан бошлаб юртимизнинг ҳар гўшасида байрамона руҳ ҳукмрон бўлди. Жойларда, ҳарбий қисмларда байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Айниқса, президентимизнинг муносиб хизмат қилган ҳарбийларни уй-жой, автомашина билан таъминлаш бўйича топшириқ бергани ҳарбий хизматчиларнинг руҳини янада кўтариб юборди. Ана…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати қошида пресс-холл иш бошлади

Унда Президентимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар, кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳияти журналистлар орқали жамоатчилик эътиборига ҳавола этиб борилади, деб хабар беради ЎзА.   Айни пайтда пресс-холлнинг дастлабки тадбири – Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга йўналтирилган дастурларни шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий қилиш мавзусидаги матбуот анжумани бошланди.   Журналистлар саволларига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Суҳроб…

Хориждаги ўзбекистонликлар иштирокида Ўзбекистоннинг 2035 йилгача бўлган тараққиёт модели ишлаб чиқилади

Ўзбекистоннда Buyuk Kelajak эксперт кенгаши тузилмоқда, деб хабар беради ЎзА. Унинг таркибига ҳуқуқ, молия, таълим ва тиббиёт соҳаларида чет элда катта обрў-эътибор қозониб, ўз фаолиятини Ўзбекистондан ташқарида олиб бораётган ватандошларимиз киритилади. Эксперт кенгашининг асосий мақсади Ўзбекистоннинг 2035 йилгача бўлган тараққиёт моделини ишлаб чиқишдан иборат. Бунда халқаро тажрибани инобатга олиниб, Ўзбекистон бозорини холис баҳоланади. Асосийси, бу…

2018 йил 9 январ куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабр куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига тақдим этган Мурожаатномасининг мазмун моҳиятига бағишланган катта йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимияти ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ҳамкорлигида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокимининг жамоат…

Рабиъус сонийда юз берган тарихий воқеалар

Ҳижрий учинчи йил, рабиъус соний ойи (мил. 624 йил сентябрь-октябрь) – Бану Сулайм қабиласи Мадинага ҳужум қилиш учун катта қўшин тўплаётгани ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар етиб келгани заҳоти (ёки Қурайш карвонини кўзлаб), у зот уч юз жангчидан ташкил топган лашкар билан Мадинанинг жанубий тарафидаги Буҳрон деган жойга бордилар (лекин жангсиз кейинги ойда Мадинага…

М Америка Қўшма Штатлари ҳудудида жойлашган Ниагара шаршараси гўзаллиги ва улуғворлиги билан кўплаб сайёҳларни ўзига жалб этиши ҳеч ким учун сир эмас. Сайёҳлар орасида уни томоша қилиш учун айни қиш фаслида бориш керак дея ҳисоблайдиганлари ҳам оз эмас. Маълум қилинишича, шаршара атрофи қиш фаслининг аёзли кунларида ҳақиқий эртакнамо кўринишга киради. Гарчи совуқ об-ҳаво ҳарорати киши…

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Ўзавтосаноат” АК ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун мўлжалланган шаҳар ички йўналишидаги SAZ HD 50 русумли автобус фаолияти йўлга қўйилди, дея хабар берди қўмита матбуот хизмати. Мазкур транспорт сайёҳлар учун барча қулайликларга эга бўлиб, хавфсизлик нуқтаи назаридан мукаммал ишланган. Автобусда кондиционер, телевизор, wi-fi, интернет, микрoфонлар мавжуд бўлиб, ҳар…