Туркум (Категория):Uncategorized

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш, ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ватандошларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис илми мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш ҳамда соҳага оид олий маълумотли етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси…

6 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллигида шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш вилоят бош имом хатиби ўринбосари Хайрулло Сатторов бошчилигида ўтказилди. Йиғилишда Каттақўрғон туманида 23 октябрда бўлиб ўтган сайёр йиғилиш сўнгидан жойларда имом хатиблар томонидан амалга оширилган ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва бошқа турли йўналишлардаги фаолият…

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 18 июндаги №930-сонли қарорига асосан, Миробод туманидаги “Оқ уй” мусулмонлар қабристони ҳудудида янги жоме масжид барпо этиш белгиланган эди. Тез орада масжид лойиҳаси тайёрланиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов мазкур ҳудуддаги мазкур янги масжид лойиҳаси билан танишган эдилар. Муфтий ҳазратлари масжидда кутубхона ташкил этиш, юртимизга ташриф буюрадиган нуфузли…

23 октябрь куни шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида Каттақўрғон тумани, «Қаландархона» жоме масжидида навбатдаги сайёр йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш вилоят бош имом хатиби ўринбосари Х.Сатторов бошчилигида ўтказилди. Куннинг биринчи ярмида туман ва шаҳар бош имом хатиблари Каттақўрғон туманидаги мавжуд масжидлар фаолияти билан танишдилар. Ютуқлар ва камчиликларни ўрганиб, хулосалар тўпладилар. Куннинг иккинчи ярмида йиғилишнинг…

Ўз-ўзини сарҳисоб қилиш

Кишининг ўз-ўзини танқид қилиши – ўзни сарҳисоб қилиш, деб ҳам аташ мумкин.  Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: » Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «(Қиёматда) Ҳисоб-китоб қилинмасларингдан олдин ўзларингни сарҳисоб қилинглар», деб марҳамат қилганлар. Киши ўз устида ишлаб, ўзини ҳар кун, ҳар соат аччиқ танқид қилиб борар экан, бундан ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам кўпдан-кўп манфаатлар бор. Аввало,…

Золимлар стратегияси

Британия империяси ҳинд ерларини мустамлакага айлантирган дастлабки йиллар. Инглиз зобити саф қилиб турғизиб қўйилган мағлублар орасида қаддини тик тутиб турган ҳинд йигитининг қаршисига келди, кўзларига тикилиб қаради. Ўзи кутган қўрқувни кўрмагач, ҳинднинг юзига шапалоқ тортиб юборди. Ҳинд йигити шапалоқдан йиқилмади, тез қаддини ростлаб, жавобан инглиз зобитини шундай урдики, зобит хушидан кетди. Зобит ўзига келгач, ҳиндни…

2018 йил 24 август жума куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг иш режасига асосан “Шукроналик фазилати” мавзусида Тошкент шаҳар “Усмон ибн Мазъун” жоме масжиди имом-хатиби Ҳакимов Уткир, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги олис ҳудудда жойлашган “Сарой” жоме масжидида жума намозида қатнашди. Имом домла масжид аҳли билан самимий учрашув ўтказиб, жамоатга тинчлик-хотиржамликнинг қадрига етмоқликни, шукрона қилиш неъматнинг зиёда бўлишига…

Қўзичоқ ва Бўри

Қадим ўтган замонда жуда ҳам чанқоқ бир қўзичоқ бўлган экан. Бир куни у қўзичоқ тоғдаги ўрмоннинг ёнидан оқиб ўтадиган ариқни олдига сув ичгани келибди. Бир пайт ўрмондан бўри чиқиб қўзичоқнинг олдига яқинлашибди ва бирор баҳона топиб қўзичоқни айбдор қилиб уни емоқ ниятида қўзичоққа: “Сен қўзичоқ сувни лойқалатганинг мени олдимгача борди. Мен эса сув ичаётган эдим.…

Илмий-амалий анжуман

12 май куни  Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Самарқанд Давлат университети, Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура ва қурилиш институти ҳамкорлигида Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги Ғазира қишлоғида жойлашган Шайх Худойдод Валий мажмуасида “Шайх Худойдод Валий илмий меросининг маънавий-маърифий қадриятларни юксалтиришдаги ўрни ва аҳамияти” мавзуида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Анжуманни ЎМИ Самарқанд вилояти вакили ўринбосари Х.Саттаров қуръони каримдан…