Туркум (Категория):ЯНГИЛИКЛАР

БМТ махсус маърузачиси Имом Бухорий мажмуаси ва Имом Бухорий илмий тадқиқот марказида бўлди

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллигига оид масалалар бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян бошчилигидаги делегация 23 сентябрь куни Самарқандга келди. Куннинг иккинчи яримида меҳмонлар Имом Бухорий мажмуаси билан танишди. Меҳмонларни ЎМИ Самарқанд вилояти вакили ўринбосари Х.Саттаров кутиб олди. Уларга Имом Бухорийнинг ҳаёти ва Саҳиҳул Бухорий ҳадис тўплами тўғрисида маълумот…

Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак

Жиноятчилик – инсонларни бир биридан узоқлаштирадиган, жамият бирдамлигига раҳна суловчи, ривожланишнинг оёғига тушов, ёшларнинг эртасини барбод этувчи иллат. Хуллас, ҳар қанча ёмон таъриф бўлса шунга лойиқ тушунча. Вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов, ўринбосарлар, вакиллик ходимлари ва имом хатиблар жойлардаги масъуллар билан биргаликда айнан ижтимоий оғир аҳволдаги, нотинч, турли муаммолар исканжасида қолган оилаларни аниқлаб, улар билан…

Самарқанддаги Ҳадис илми олий мактабида ўқиш бошланди

5 сентябрь куни Самарқанддаги Ҳадис илми олий мактабида илк ўқув йили бошланди. Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида ташкил этилган Ҳадис илми мактабида таълим жараёнлари бошланиши муносабати билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи С.Шерхонов, Ислом…

Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди

25 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимига тайинлангани эълон қилинди. Нуриддин домла Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. 1992 йилда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасини, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда Фарғона давлат…

АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ БАЙТИНИ УЛУҒЛАНГ, ПАСТ САНАМАНГ!

Аллоҳ таоло бизларни масжид бино қилишга буюрганидек, масжидларни обод қилишга ҳам буюрган ва бу ишни иймоннинг аломатларидан бири қилиб қўйган. Қолаверса, масжид бино қилиш садақаи жорий бўлиб, кишининг вафотидан кейин ҳам савоби бориб туради. إِنَّمَا يَعْمُرُ مَسَاجِدَ اللَّهِ مَنْ آمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ وَأَقَامَ الصَّلَاةَ وَآتَى الزَّكَاةَ وَلَمْ يَخْشَ إِلَّا اللَّهَ ۖ فَعَسَىٰ أُولَٰئِكَ أَن يَكُونُوا مِنَ…

ТАЙЛОҚ ТУМАНИДА ЯНГИ МАСЖИД ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

Масжидлар барпо этиш, обод қилиш ҳамда уларни таъмирлаш улуғ савобли амаллардир. Кўплаб масжидлар замонавий шаклда таъмирланиб, чиройли ва қулай ҳолатга келтирилмоқда. Халқимиз бундай жоме масжидларда ибодатларини хотиржам адо этаётганларидан мамнунлар ва бу каби хайрли ишлар диний қадриятларимизга бўлган улкан эътиборнинг натижасидир. Бугун, 17 август куни “Абдураҳмон ад-Доримий” жоме масжидининг янги биносини қуриш учун илк ишлар амалга…

САМАРҚАНДДА ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ-2019 ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, юқори касбий маҳорат соҳиби бўлган, ташаббускор, илғор фикрли, инновацион ғоялар муаллифи, тадбиркор, ишбилармон, замон ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган ва кенг халқ оммасига ўз фикрини етказиш қобилиятига эга бўлган энг иқтидорли, фаол имом хатибларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, ўз йўналиши бўйича рағбатлантириш мақсадида ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари…

Энг маърифатли имом-2019 кўрик танловининг биринчи босқичи ўз якунига етди

Жорий йилнинг 25 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йил 11 мартдаги 01А/032-сонли буйруғи асосида Самарқанд вилояти вакиллиги тасарруфидаги 285 та масжид имом-хатиби ва имом-ноиблари ўртасида “Энг маърифатли имом-2019” кўрик танловининг шаҳар ва туман босқичи бўлиб ўтди. Кўрик танлов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан тузилган икки гуруҳ ҳайъат аъзолари – Хайрулло Саттаров (вилоят…

“Энг маърифатли имом-2019” кўрик танловининг шаҳар ва туман босқичи бошланди

Жорий йилнинг 24 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йил 11 мартдаги 01А/032-сонли буйруғи асосида Самарқанд вилояти вакиллиги тасарруфидаги 285 та масжид имом-хатиби ва имом-ноиблари ўртасида “Энг маърифатли имом-2019” кўрик танловининг шаҳар ва туман босқичи бўлиб ўтди. Кўрик танлов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан тузилган ҳайъат аъзолари – Хайрулло Саттаров (вилоят бош имом хатиби ўринбосари) –…

Вилоят имом хатиблари фаолиятидан

“Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилатлар ва қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний-маърифий соҳа вакилларининг ўрни белгилаб берилган эди. Унда “Жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғоя асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби…