ЧАҚИМЧИЛИК ЁМОН ИЛЛАТ!

ss

Аллоҳ таоло башариятни яратар экан унинг учун нима фойдали-ю нима зарар эканлигини белгилаб беради. Башариятни ичида Расулларни чиқариб, қонун қоидаларни етказди ва марҳамат қилиб айтдики: «Сизга Расул нима берса, олинг ва Сизни у зот нимадан қайтарса, қайтинг«. Инсоният қилиши керак бўлган амаллар каби қайтиши, тийилиши керак бўлган амаллар ҳам бор. Ана шундай амаллардан инсоният қайтиши, тийилиши керак бўлган амаллардан ҳисобланган, оилаларни, жамиятни бузиб, парчалаб юборадиган амаллардан бири чақимчиликдир.

Хасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: «Ким сенга чақимчилик қилса, сенинг ҳақингда ҳам чақимчилик қилади» дедилар.

Имом Заҳабий раҳматуллоҳи алайҳ: «Чақимчилик гуноҳи кабирадир» деганлар. Унинг ҳаромлигига уламолар ижмоъ қилишган. Чақимчилик тарқалган жамиятда бирлик, ҳамкорлик қолмайди жамият парокандаликка юз тутади, юрт вайрон бўлади. Бу эса ўта хатарлидир.

Абдуллоҳ розиаллоҳи анҳудан ривоят қилинади: Муҳаммад саллоллоху алайҳи вассалам: «Парчалаш нималигини сизга айтиб берайми? — Одамлар орасида «Деди-деди» лаб чақимчилик қилишдир». — дедилар.

Албатта Расуллуллоҳ саллоллоху алайҳи вассаламнинг насиҳатлари  ҳамма замонда ҳам ўз исботини топган, инсоният учун кони фойдадур.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Итоат қилма! Ҳар бир қасамхўр, пасткашга кишиларни айбловчи, чақимчилик қилиб юрувчига яхшиликни маън қилувчи, тажовузкор, ўта гуноҳ қилувчига» деган. (Қалам сураси 10-12 оят). Шундай экан бу иллатдан эҳтиёт бўлайлик жамиятни ривожи учун оилаларни бахти учун энг асосийси Аллоҳ таолонинг ризоси учун эҳтиёт бўлайлик. Тартиб интизом билан ҳаёт кечирайлик.          Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллоллоҳу алайҳи вассалам: «Мўъмин мўъминнинг ойнасидир. Мўъмин мўъминнинг биродаридир. Унинг зое бўлган нарсасини топиб беради ва унинг ортидан беркитиб туради» — дедилар.

Ҳа албатта, мўъмин киши шундай қилади. Бошқаларга ана шундай ўрнак бўлади.

Н.Юлдошев Жомбой тумани — «Ислом нури» жомеъ масжиди имом хатиби

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment