ДЎСТ ТАНЛАШ ОДОБИ

ss

Инсон учун машаққатли ишлардан бири, бу дўст танлашдир. Ҳалқимизда “Дўстинг кимлигини айтсанг, сенинг кимлигингни айтиб бераман” деган нақл бор. Демак, дўст танлашда эътиборли бўлиш лозим экан. Ҳозирги кунда ўзини дўст деб атаётган кимсалар ўзларининг асл мақсадларини яширадилар. Бунинг мисолини ижтимоий тармоқларда кўплаб учратиш мумкин. Оммавий маданиятни тарғиб қилаётганлар ёшларга кўпроқ эътиборларини қаратишмоқда. Кишига, айниқса, у ёш бўлса, дўст ва суҳбатдошларнинг таъсири ўтади. Эътиқоди бузуқ бўлган кишилар билан дўстлашиш оқибати пушаймонликдир.

Ёшларни ёмон ҳулқли, бадният кишилардан ҳимоя қилиш ота-она ва барчамизнинг бурчимиздир. Яхши дўст танлашда ёшларимизга ўрнак ва кўмакдош бўлишимиз зарур.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ростгўйлар билан дўстлашинг! Улар тинчликда зийнат, хавфда қалқондир”.

Ҳакимлардан бири айтади,- “Диёнатли, ақлли ва одобли киши билан дўстлашгин. У муҳтожлигингда ёрдамчинг, қийин кунларингда қўлловчинг, маъюслигингда қувончинг, хотиржамлигингда зийнатинг бўлади”.

Инсон саломатлиги еган таомига боғлиқ бўлганидек, унинг саодати ҳам танлаган дўстларига боғлиқ. Шунинг учун дўст танлашда адашманг.

Алижон ЯҚУБОВ

Иштихон туман бош имом хатиби

 Адабуд дунё вад дин китобидан

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment