Доктор Муҳаммад Ротиб Набулси маърузаларидан … (Иккинчи қисм)

ss

Маъсият ва Фужур ўртасидаги фарқ

Осий ва фожир ўртасидаги фарқ нима?

Осий – Роббисига итоат қилмаган киши.

Фожир – гуноҳларини очиб-ёйган ва бу билан фахрланган киши. Шу сабабли ҳам фожирнинг қилган гуноҳи жуда катта ҳисобланади. Чунки, бу тоифа кишилар ўзини катта олувчи ва кибрланувчи саналади. Инсонларнинг олдида гуноҳларини зикр этиши бунга яққол мисол. Аллоҳдан ҳам уялмайди.

Осий эса фақатгина (шаҳватига) мағлуб бўлади. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий ҳазратлари айтганларидек: “Ҳорлик ва синиқликни келтириб чиқарадиган маъсият кўпинча азизлик ва кибрни келтириб чиқарадиган тоатдан кўра яхшидир”.

Шу сабабдан уламолар шаҳват сабабли пайдо бўладиган маъсият ва кибр келиб чиқадиган маъсиятни орасини ажратиб кўрсатганлар. Зеро, мағлуб бўлиб қилинган гуноҳ ва ўзини катта олиб қилинган гуноҳ ўртасида фарқ катта!

 

Аллоҳ таолога гўзал исмлари билан яқинлашиш

Аллоҳ таолонинг камолотларидан бир комилликка муштоқ бўлишлик вожибдир. Ушбу комиллик Аллоҳ таолога юзланишлик учун васила бўлади.

“Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари бор. Улар (ушбу исмлар) билан дуо қилинглар” (Аъроф сураси 180-оят).

Роҳийм зотга раҳмдиллик билан яқинлашилади…

Латийф зотга лутф билан яқинлашилади…

Карийм зотга карамли бўлишлик билан яқинлашилади…

Ҳакийм зотга ҳикмат билан яқинлашилади…

Аллоҳ таолога ушбу илоҳий комилликлар билан хулқланиб яқинлик ҳосил қилинглар!

Зеро, Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг ушбу комиллик сифатлари билан хулқлангандир.

 

Уфқдаги мўжиза

Қуёш ердан 300 минг марта катта. У иккисининг ортасидаги масофа таҳминан 150 000 000 км.ни ташкил этади. Ер ўз ўқи ва қуёш атрофида 12 та бурж бўйлаб айланади. Бу буржлардан бири “Ақроб буржи” дейилади. Усбу буржда “Ақроб юраги” деб номланадиган кичкина қизил юлдуз бор. “Ақроб юраги” ўз ичига Қуёш, ер ва у икки ўртасидаги масофаларни ўз ичига олади!

Бу Аллоҳнинг махлуқоти… Бундай улуғ зотга қандай осий бўлиш мумкин?!

Унинг муҳаббатига сазовар бўлишга интилинмайдими?!

Жаннати умид қилинмайдими?!

Дўзахидан сақланилмайдими?!

 

Аллоҳ таоло ўрганаётган илмимизга амал қиладиган ва уни бошқаларга етказадиганлардан қилсин!

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти

4-курс талабаси Абдуссамиъ Эргашев

Манбалар асосида тайёрлади

 

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment