Доктор Муҳаммад Ротиб Набулси маърузаларидан … (Учинчи қисм)

ss

Ижобий томондан бошла!

Агар мудир, ё ота, ёки муаллим бўлсангиз. Қайси мансабда бўлишингиздан қатъий назар, атрофингизда одамларингиз бўлади. Уларнинг ижобий ва салбий томонлари бўлиши мумкин.

Қўл остингизда доимо кечикиб келадиган, аммо ишончли ишчингиз бўлиб, уни койишни ҳоҳласангиз, уни омонатдор-ишончли шахс эканлигини зикр этиб бошлашлигингиз лозим:

“Мен сенинг ишончли эканлигингдан хурсандман. Сидқидиллигинг учун сендан миннатдорман. Бироқ, тўғирлашинг зарур бўлган бир иш бор. Бошқа кечикмагин!”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга худди шундай таълим берганлар!

Адолат ва Яхшилик

Адолатли бўлиш вожибдир. Аммо, яхшилик қилиш эса ҳоҳишийдир. Инсон адолатли бўлишга буюрилганидек, яхшиликка ҳам буюрилган. Адолат билан ҳал бўлмайдиган кўп мушкилотлар, яхшилик билан ҳал бўлади. Шарият ва қонун сен томонда, сен билан бирга бўлади. Аммо, сен тортишаётган томон сенинг яқин биродаринг бўлса, унга марҳамат қилиб, яхшилик қилгин!

Адолат сенинг фойдангга ҳукм чиқаради. Аммо, яхшилик эса ҳаққингни баъзисини воз кечишлигингни келтириб чиқаради. Қисқа қилиб айтганда, адолат ҳаққингни олиш, яхшилик эса бериш.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизни адолат ва яхшиликка буйирган. Дарҳақиқат, баъзи уламолар айтишганки: “Яхшилик – шаръан вожиб бўлган нарса устига зиёда қилишликдир”.

Ё Роббим! Сени йўқотган киши нимани ҳам топар эди?! Сени топган киши нимани ҳам йўқотар эди?!

Борлиқда гўзаллик, илм ва мол-мулк қуввати бор…

Мол эгаси, илм эгаси ва гўзаллик эгаси кучлидир…

Албатта, бундай кишилар Роббиларига махлуқнинг гўзаллиги сабабли осий бўлганлардир ва охиратларини бой берганлардир. Улар бу гўзаллик Аллоҳ таолонинг гўзаллигидан бир нишона эканлигини билишганида, Аллоҳ таолони ҳақиқатда танишганларида эди ҳақиқий гўзаллик билан ошно бўлишар эди.

Бир тоифа кишилар бор. Улар мўмин киши дунё лаззатларини бой бераяпти деб ҳисоблашадилар. Мўмин киши шу зайлда бардавом бўлса, кўп лаззатлардан маҳрум бўлади дейишади. Бу гапларнинг акси айни ҳақиқатдир (!).

Аллоҳ таоло мўмин кишининг қалбига Ўзига хос тажаллий қилади. Ҳоҳла, уни раҳмат деб ҳисобла, ҳоҳла сакинат!

Бор-будини йўқотиб фақир бўладими ёки жамики бойликларга эга чиқадими – бу тажаллий уни бахтли қилади.

Аллоҳ таоло ўрганаётган илмимизга амал қиладиган ва уни бошқаларга етказадиганлардан қилсин!

Абдуссамиъ Эргашев

Манбалар асосида тайёрлади

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment