Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий маърузаларидан … (Бешинчи қисм)

ss

Исломда сатри аврат!

Иймон аҳли авратларини беркитиб юрадилар. Залолат аҳли эса аксинча, авратларини очиб юрадилар. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

(Шайтон уларни) Авратларини кўрсатишлик учун устиларидан либосларини ечди” (Аъроф сураси 27-оят).

Яланғоч бўлиш шайтонларнинг, беркиниб юриш мўминларнинг иши.

Баъзи бир ёшлар уйларида ака-укаларининг олдида ички киимларида ўтираверишади. Ёш қизлар ҳам ота-оналари ва ака-укаларининг олдида шаффоф ва авратни тўсмайдиган кийимларни кийиб ўтиришади. Бу нарса фаҳш нарсаларнинг бир оиладан зоҳир бўлаётганининг кўринишларидан эмасми?!

Аслида киши аҳли олдига кириш учун изн сўрашлиги лозим!

Бир киши Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан сўради: “Онамнинг олдига киришга изн сўрайманми?”. У киши жавоб бердилар: “Агар изн сўрамасанг, ўзингга ёқмаган нарсани кўриб қоласан”. (Имом Бухорий “Ал-адаб вал Муфрад” китобидан).

Яқинларни зиёрат қилишдан мақсад..

Пастки қаватда яшайдиган қариндошини зиёрат қилган биродарим: “Уйининг ери зах. Ҳавосини алмаштириш имконияти деярли йўқ. Қуёш нурлари у ерга етмайди” деб ҳикоя қилади. Зиёрат қилиб борган киши эса ҳурматли киши. Унга: “Бу ер сизнинг фарзандларингиз учун ноқулай. Уларнинг соғлиғи борасида муносиб жой эмас” деб насиҳат қилибди. Менга: “Биргина яқин кишисининг уни кўргани боришлиги уларни бошқа уйга кўчишликка ундади. Учинчи қаватдаги уйга кўчиб ўтибдилар. Унга қуёш нурлари яққол тушиб туради. Сўнг менга: “Мени ҳаётга қайтардинггиз” деди” деб айтди.

Бу ерда мақсад нима?

Зиёратдан кўзланган мақсад ёрдам қўлини чўзишликдир. Сендан кучли кишининг сенга эҳтиёжи йўқ. Аслида кучли киши зиёрат қилиши керак. Кучли киши заиф кишини, бой камбағални ва олим жоҳилни зиёрат қилиши керак. Зиёратни сенга эҳтиёжи бўлган, сенданда заифроқ бўлган ва сенданда муҳтожроқ бўлган кишига қилишинг керак.

Агар инсонлар ўзаро раҳмдил бўлсалар – Аллоҳ таоло барчаларини раҳм қилади.

Агар инсонлар ўзаро душманчилик қилсалар, бир-бирини четга сурсалар ва бири бошқасига эътибор қаратмайдиган бўлса, Аллоҳ таоло уларнинг барчасига ғазаб қилади.

Аллоҳ таоло ўрганаётган илмимизга амал қиладиган ва уни бошқаларга етказадиганлардан қилсин!

Абдуссамиъ Хайруллоҳ

 

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment