Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий маърузаларидан … (Тўртинчи қисм)

ss

Кишининг ҳақиқий гўзаллиги

Тобеинлардан Аҳнаф ибн Қайснинг сифатлари ҳақида қуйидагича ворид бўлган: Қомати қисқа, рангги буғдойранг, кўзлари чуқур кирган, юзлари олдинга чиқиб турадиган оёғи қийшиқ киши эди.

Ҳар қандай хунук кўриниш йўқки, ундан у кишига насиба бор эди. Шу билан бирга у киши қавмининг бошлиғи эди.

Агар ғазаб қилса юз мингта қилич ғазабланар эди. Бирор киши нима учун ғазабланаётгани ҳақида суриштириб ўтирмас эди. (Яъни, бу ибора арабларда мажозий ҳисобланиб, кишининг ҳалимлигига далолат қилади. Бу тоифа кишиларнинг аччиғини чиқариш қийин бўлади).

У кишининг олижаноблигидан – агар сув унинг олижаноблигини кетказадиган бўлса, у сувни ичмас эди.

Кишининг гўзаллиги хулқ-атвори, сахийлиги, тавозеъси, раҳмдиллиги, ҳикмати, фасоҳати ва дини биландир.

 

Гўзаллик. Бу хилқат ва хулқдаги чиройдир

Аёл киши гўзаллик қоматда бўлади деб ҳисоблашлиги турган гап. Бу эса хато.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, “Аёл киши тўрт нарсаси учун уйланилади: моли, насаби, гўзаллиги ва дини учун. Диндорини танлагин, икки қўлинг баракали бўлади”.

Одамлар тушунчасидаги гўзаллик маъносини тўғирлашимиз зарур. Гўзаллик шакл-шамоилдагина эмас!

Кўпинча, киши ўртача гўзаллик соҳибаси бўлган аёл билан умр кечиради. Бу тоифа аёллар жуда вафодор, севимли ва садоқатли бўлиб, беминнат хизмат қилади. Турмуш ўртоғи бу аёл билан жуда бахтли ҳаёт кечиради.

Гоҳида эса киши жуда гўзал-у, лекин хулқи ёмон аёл билан ҳам ҳаёт кечиради. Қалбининг туб-тубидан уни ёмон кўриб яшайди.

Хатти-ҳаракатларнинг гўзаллиги ҳам энг юксак даражадир. Аёлнинг муҳаббати уни эрига яқинлаштиради. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Кўп фарзанд берадиган, хушмуомилали аёлга уйланинглар” (Имом Аҳмад ривояти. Саҳиҳ). Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларидир.

Шоирлардан бири бу ҳақда шундай мисра тизган экан:

Шакли гўзал, лекин унинг қалбида бор кир,

У мисли Мажусийнинг қабридаги қандил кабидир.

Аллоҳ таоло ўрганаётган илмимизга амал қиладиган ва уни бошқаларга етказадиганлардан қилсин!

Абдуссамиъ Хайруллоҳ

 

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment