“Дунё ва ундаги нарсалар лаънатлангандир. Фақатгина Аллоҳнинг зикри, муаллим ва шогирд бундан мустаснодир!”. Ҳадис.

ss

 

28_Шар предсказаний1Дунё ва ундаги нарсалар лаънатлангандир. Фақатгина Аллоҳнинг зикри, муаллим ва шогирд бундан мустаснодир!”. Ҳадис.

Бу ҳадис Сунани Термизийда келган бўлиб, Абу Ҳурайра р.а дан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ с.а.в нинг шундай деганларини эшитдим: “Огоҳ бўлинглар, албатта дунё ва ундаги нарсалар лаънатлангандир, фақатгина Аллоҳни зикр қилиш ва У зотни зикрини дўст тутиш, олим ва шогирд бундан мустоснодир”. Бу ҳадисдан мақсад шуки, дунё инсонни Аллоҳдан ва охират диёридан узоқлштириши мумкин бўлганлиги учун бу ўринда дунё мазаммат қилинди.

“Жомиъ ул-ъулум вал-ҳикам” китобида айтилади: “Дунё ва ундаги нарсалар лаънатлангандир” яъни, дунё инсонни Аллоҳ таолодан узоқлаштирувчи бўлгани учун шундай дейилди. Чунки дунё ҳақиқий мақсаддан бошқа нарсаларга чалғитиб қўяди. Лекин Аллоҳни танишга ундайдиган фойдали илм Аллоҳнинг розилигини талаб қилишга, У зотни кўп зикр қилишга ва Унинг зикрини дўст тутишликга бандани йўллайди. Аллоҳ таоло бандаларига тақво қилмоқликларини, ибодат қилмоқликларини буюрди. Шунинг учун Аллоҳни доимо зикр қилиб юрмоқлик лозим. Ибн Масъуд р.а айтадилар: ”Аллоҳга бўлган тақво ҳақиқий тақводир”. Ибодат аҳлининг энг афзали Аллоҳни кўп зикр қиладиганларидир. Аллоҳ таоло Зарият сурасининг 56-оятида айтади: “Жин ва иннсонни фақатгина Менга ибодат қилишликлари учун яратдим”.

Файз ул-қодир китобида айтилади: дунё ва ундаги нарсалар лаънатлангандир,  Аллоҳ азза ва жалла учун бўлган нарсалар бундан мустаснодир.  Дунёни “лаънатлангандир” дейилишлигидан мақсад шаҳватлардан, дунёнинг ўткинчи нарсаларидан, зийнатлар, олтин-у кумушлардан ва дунёда боқий қолиш муҳаббатидан омонда бўлишлик учундир. Шунда “лаънатлангандир” сўзи ортда қолувчи, ўткинчи, узоқлаштирувчи деган маъноларни билдиради. Дунё инсонларни ўз гўзаллиги ва лаззати билан алдайди. Ибодатдан ҳавои нафсга мойил қилади ҳатто инсонни тўғри йўлдан ҳам адаштиради. Бу дунёда инсонга манфаати тегадиган нарсалар Аллоҳни кўп зикр қилиш, Унинг зикрини дўст тутиш, Аллоҳга доимо итоатда бўлиш, буйруқларига бўйсуниб, қайтарган нарсаларидан қайтишдир.

 

Шайх Худойдоди Вали” жомеъ масжиди ноиб имоми

Эргашев Абдулвоси тайёрлади. 

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment