Фаолият сарҳисоб қилинди

ss

6 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллигида шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш вилоят бош имом хатиби ўринбосари Хайрулло Сатторов бошчилигида ўтказилди.

Йиғилишда Каттақўрғон туманида 23 октябрда бўлиб ўтган сайёр йиғилиш сўнгидан жойларда имом хатиблар томонидан амалга оширилган ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва бошқа турли йўналишлардаги фаолият сарҳисоб қилинди. Эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар хусусида сўз юритилди.

Эътиборлиси шуки, икки ҳафта давомида имом хатибларимиз томонидан ИИБ махсус рўйхатидан чиқарилганлар, нотинч, муаммоли оилалар, кам таъминланган хонадонлар, ногиронлиги бўлган фуқаролар, жазо муддатини ўтаб қайтганлар, таълим муассасасига мунтазам қатнамаётган ўқувчилар, узоқ муддатга хорижга кетганларнинг оила аъзолари каби 506 та хонадон  қамраб олинган.

Бундан ташқари, йиғилишда масжидларни қишки мавсумга тайёрлаш, аҳолини ижтимоий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишларига жиддий ёндашиши каби мавзуларда муҳокамалар бўлиб ўтди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment