Фикр қилинг!!!

ss

Ўлимни эслаш ҳамда орзуларни камайтириш ҳақида ояти карималар:

“Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Ва Қиёмат кунида ҳеч шак-шубҳасиз ажр-савобларингизни комил суратда олурсиз. Бас, ким дўзахдан четлатилиб, жаннатга киритилса, муҳаққақ (бахт-саодатга) эришгай. Бу ҳаёти дунё эса алдагувчи матодир” (Оли Имрон сураси, 185-оят),

“Бирон жон эртага нима иш қилишини била олмас. Бирон жон қай ерда ўлишини ҳам била олмас” (Луқмон сураси, 34-оят),

“Бас, қачон уларнинг ажаллари етиб келганида эса уни бирон соат кетга ҳам сура олмайдилар”, (Наҳл сураси, 61-оят),

“Эй мўминлар, на мол-дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан (яъни Аллоҳга ибодат қилишдан) юз ўгиртириб қўймасин! Кимки шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўргувчи кимсалардир. Сизларнинг (ҳар) бирингизга ўлим келиб, у: “Парвардигорим, мени озгина муддатга (ҳаётда) қолдирсанг, мен хайр-садақа қилиб, солиҳ (банда) лардан бўлсам”, деб қолишидан илгари – Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилингиз. (Чунки) Аллоҳ бирон жонни ажали келган вақтида (вафот эттирмасдан) қолдирмас. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир” (Мунофиқун сураси, 9-11-оятлар).

“Ерда қанча йил турдинглар?” деди (Аллоҳ). Улар айтдилар: “Бир кун ё ярим кун. Санаб тургувчи (фаришталардан) сўрагин”, (Аллоҳ) деди: “Агар сизлар биладиган бўлсангизлар (дунёда), жуда оз турдингизлар (яъни сизлар абадий деб ўйлаган дунё аслида жуда оз муддатдир). Ёки сизларнинг гумонингизча Биз сизларни беҳуда (яъни дунёда сизларга бирон вазифа бермайдиган, охиратда ҳисоб-китоб қилмайдиган ҳолда) яратдигу, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизларми?! (Ундоқ эмас)” (Мўминун сураси, 112-115-оятлар).

Ҳадиси шарифлар:

Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. менинг елкамдан ушлаб: «Эй Ибн Умар, дунёда гўёки ғариб ёки йўловчи мусофир каби бўлгин», дедилар. Ибн Умар р.а. (мана шу сўзни эшитганларидан кейин): «Агар кечлатсанг, тонг бўлишини кутма! Агар тонг оттирсанг, кеч киришини кутма! Соғ пайтингда касал пайтинг учун ҳам (тайёргарлик қилиб) ол. Ҳамда тириклик пайтингда ўлиминг учун ҳам (тайёргарлик қилиб) ол», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари

Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. бир чизиқ чизиб: «Бу инсон ва мана бу ажали. У мана шу ҳолатдалигида яқин бўлган ажали келиб, олиб кетади», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

Хайруллоҳ Саттаров тайёрлади

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment