ФИРИБГАРЛИК — ОҒИР ЖИНОЯТ

ss

Кейинги вақтларда жамиятимизда узгаларнинг молини ноҳақ йуллар билан узлаштириш, хусусан фирибгарлик жинояти тез-тез содир булиб турмоқда. Аждодлари дину-диёнат, ахлоқу-одоб, ор-номус, ҳалолу-покликка одатланган узбек халқининг авлодларидан мазкур жиноятга қул ураётганларнинг учраши ачинарли ҳолдир. Ҳолбуки, динимизда бировнинг молини алдов, фирибгарлик, чув тушириш йули билан узлаштиришдан қаттиқ қайтарилган. Қур’они каримда бу ҳақда шундай баён этилган:

Мол (ва бойлик) ларингизни ўрталарингизда ботил (йуллар) билан емангиз! Шунингдек, била туриб, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йули билан ейиш (узлаштириш) мақсадида уни ҳокимларга ҳавола этмангиз!” (Бақарасураси, 188-оят).

Фирибгарлик жинояти молни ботил йул билан ейишнинг бир кўриниши бўлиб, бундай йўл билан топилган мол оташи дузахнинг бир бўлаги ҳисобланади. Бу ҳақда Пайгамбаримиз (с.а.в.) қуйидагича марҳамат қиладилар:

Пайғамбар (с.а.в.)нинг аёллари бўлмиш Умму Салама (р.а.) ривоят қилиб айтадилар, Расулуллоҳ с.а.в.  ҳужраларининг олдида жанжал овозини эшитиб, ташқарига чиқдилар ва дедилар: “Мен ҳам бир инсонман. Менинг ҳузуримда ҳақ талашиб, даъво билан келиб турасизлар. Балки бирингиз бошқангиздан сўзга чечанроқ бўлиб чиқарсиз ва мен уни рост гапиряпти, деб шунга қараб ҳукм чиқараман. Лекин билиб қуйингки, мен кимга бирор мусулмоннинг ҳаққини олиб берган бўлсам, ўша нарса дўзахнинг бир чўғидир. Хоҳлаган уни олсин, хоҳламаган олмасин” (Имом Бухорий ривойти).

Сир эмаски, кейинги вақтларда баъзи кишилар одамлардан қарзга ёки шерикчиликка,  деб пул олиб, охир-оқибат уни қайтармай ўртада низо чиқиши, яқин кишилар бир-бири билан юз кўрмас бўлиб кетиши ҳолатлари кузатилмоқда. Албатта, зарурат учун қарз олиш ёки шерикчилик билан шуғулланиш жоиз. Бироқ, олган қарзни пайсалга солмай қайтариш, шерикчиликда эса хиёнат қилмаслик лозим. Акс ҳолда бошланган ишлар ортга кетиб, касотга учраши тайин. Пайгамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар:

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинадики, Пайгамбар (с.а.в.) дедилар: “Ким одамларнинг молини қайтариб бериш мақсадида олса, Аллоҳ таоло унга ёрдамчи бўлади. Ким одамларнинг молига талофат етказиш (чувтушириш) учун олса, Аллоҳ таоло унинг ўзига талофат етказади” (Имом Бухорий ривояти).

Айниқса, савдо-сотиқ вақтида ҳаридорга фириб бериш, масалан, айбли молни айбини яшириб сотиш ёки сохта молни асл мол деб сотиш энг оғир гуноҳдир. Қуйидаги ҳадислар бунга очиқ далил булади:

Расулуллоҳ (с.а.в.) дон сотаётган одамнинг ёнидан ўтиб қолибдилар. Унинг дони орасида қўл тиқиб кўрсалар, намланиб қолган экан. “Бу нима?!” деб сўрадилар. Сотувчи: “Эй Расуллаллоҳ! Унга ёмғир тегибди”, деди. Шунда Расуллуллоҳ (с.а.в.): “Уни устига қўймайсанми, одамлар кўрар эди” дедилар ва “Кимки алдаса, мендан эмас!”, дедилар (Имом Мусим ривояти).

Ҳадисдаги “ғаш” луғатда “алдамоқ, фириб бермоқ, соҳталаштирмоқ” маъноларида келади. Демак, умумий маънода алдов, фирибгарлик, бирор нарсани соҳталаштиришлик мусулмоннинг иши эмас экан. Яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар:

Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қиладилар, Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: “Туя ва совлиқларингизни (сер сут қилиб кўрсатиш мақсадида) атайлаб соғмай қўймангизлар! Кимки (билмай) шундай ҳайвонни сотиб олган бўлса, унинг ихтиёрида икки йул бордир, бири – уни ўзида олиб қолмоқлик, иккинчиси уни эгасига қайтариб бермоқликдур. Агар қайтариб берадиган бўлса (бир-икки кун соққани учун) бир соъ хурмо қўшиб берсин!” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Демак, соғин сигир ва қуйларни сотишда ҳадисда баён этилганидек, фирибгарлик усулларини қўллаш ҳам жоиз эмас. Бизнинг ҳанафий мазҳабимизда: борди-ю молни қайтариб бериладиган бўлса, унга хурмо қўшиб берилмайди, дейилган.

 

Рахмонов Абдуқаюм,

Ургут туман Абдуқаҳҳор жоме масжиди имом-хатиби

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment