Фирқа деганда нима тушунилади? Исломда дастлаб қандай фирқа пайдо бўлган?

ss

“Фирқа” сўзи маълум бир тоифага нисбатан ишлатилади. Бошқа динларда бўлгани каби мусулмонлар ичида ҳам фирқалар бор. Пайғамбар алайҳис-салом айтганларидек, Ислом динида 73 та фирқага бўлиниш юз беради. Уларнинг биттасигина тўғри йўлда қолганлари эса, залолатда ҳисобланади. Қуръон оятлари ва ҳадислар фирқаларга бўлнмасликка буюради.

Исломда дастлаб пайдо бўлган фирқа хорижийлардир.  Хорижийлар исломдаги илк дини-сиёсий оқим ҳисобланиб, халифа Али ибн Абу Толиб ва Муовия тарафдорлари билан халифаликда  ҳукумронлик учун кураш кетаётган бир даврда вужудга келди. Улар халифа диний жамоа томонидан сайланади  ва унга бўйсунади; ҳар қандай тақводор мусулмон (хатто, қул ёки ҳабаш бўлса ҳам) халифа бўлиб сайланиши мункин; агар халифа жамоа ва хатто, қатл қилинади; эътиқод амалий фаолият билан мустаҳкамланиши лозим деб ҳисоблашган. Эътиқодсиз ва гуноҳкор кишиларни жазолашда муржиийлар (жазо муддатини кечиктиришни истовчилар) тарафдорларига қарши турганлар.

VIII аср иккинчи ярмига келиб бу оқим ўз раҳбарлари номи билан аталувчи Азрақий, Ибодий, Суфурий каби гуруҳларга бўлиниб кетди. Олимларнинг фикрича,ички бўлиниши ҳамда уммавий ва аббосий халифалар томонидан VII-IX асрларда кесеин қарши олиб борилган кураш натижасида хорижийлар катта қисми қириб ташланди.

З.Эшонқулов — ЎМИ Самарқанд вилоят бош имом-хатиби (манбалар асосида таёрлади)

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment