ИИБ шахсий таркиб ходимларининг ўқув семинарида

ss

Самарқанд вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ биносида шаҳар ва туман ИИБ бўлимлари шахсий таркиб ходимлари учун ташкил этилган ўқув-семинарда вилоят бош имом хатиби ўринбосари Хайрулла Сатторов иштирок этди.

Ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил этилган семинарда Х.Сатторов томонидан турли ақидапараст оқимларнинг пайдо бўлиши, мақсади, бир-бирига нисбатан фарқи хусусида маъруза қилинди.

Экстремистик ва террористик кучларнинг айнан ислом ниқобидан фойдаланишининг асл сабаби, ислом динининг асл моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, учрашув давомида мавзуга оид савол-жавоблар ўтказилди.

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment