Имконияти чекланганлар учун катта байрам

ss

“3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан вилоятимиз бўйлаб моддий имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, “Меҳринболик”, “Мурувват”, “Саховат” уйларида истиқомат қилаётганлар, махсус мактаб-интернатларида тарбияланаётганлар ҳолидан хабар олиш ишлари жадал суратларда олиб бориляпти.

 

Айнан, 3 декабр куни Самарқанд шаҳридаги вилоят мусиқа ва драма театри биносида маданият ходимлари, санъаткорлар иштирокида “Халқаро ногиронлар куни”га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

 

Тадбирда вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов ва Самарқанд шаҳридаги масжид имом хатиблари иштирок этдилар.

 

“Инсон ва унинг манфаатлари устувор саналган юртда яшаш ­– олий бахт” шиори остида ўтказилган тадбир давомида сўзга чиққан З.Эшонқулов мурувват ва яхшиликнинг аҳамияти, унинг сабабидан қалблар улфат, юртлар обод бўлиши ҳақида ривоятлар асосида маъруза қилди. Ҳеч ким ҳеч қачон эътибордан четда эмаслигини таъкидлаб, бугунгидек тадбирлар рамзий маъно касб этиши, аслини олганда азиз юртимизда ҳар куни инсон қадри улуғланиб, ўзаро меҳр-оқибат, қўллаб-қувватлаш, доимий ҳамкорлик тамойиллари асосида ватанимиз тараққий топиб бораётганига эътибор қаратди.

 

Тадбир сўнгида 10 дан зиёд ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламалари, турли кўринишдаги ҳассалар каби ҳаракат учун қулайликлар туғдирувчи воситалар иштирокчиларга тақдим этилди.

 

Кун давомида имконияти чекланган фуқаролар учун Самарқанд шаҳридаги диққатга сазовор жойларга саҳётлар уюштирилди ва улар учун байрам дастурхони ташкиллаштирилди.

 

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment