Имом Бухорий мажмуасига ўзига хос меҳмонлар ташриф буюрди

ss

9 ноябрь куни 13 та давлатдан келган 42 нафар ногиронлиги бор бўлган фуқаролардан иборат хорижий меҳмонлар Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрдилар.

Киев, Минск, Москва, Берлин, Остоно, Олма-Ота, Бишкек, Нью-Йорк, Ереван, Баку каби шаҳарлардан келган меҳмонларга вилоят бош имом хатиби ва Имом Бухорий жоме масжиди имоми Зайниддин домла Эшонқулов мажмуа ҳақида, унинг ислом оламида тутган ўрни, Имом Бухорий бобомизнинг ҳаёт ва ижоди, мажмуанинг яқин келажакдаги истиқболлари ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Ўзига хос услубда қурилган мажмуа меҳмонларда ўзгача таассурот қолдирди.

Ҳақиқий ирода тимсоли бўлган ушбу меҳмонлар Бухорий бобомиз мақбараси олдида суратга тушдилар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment