Имом Бухорийга берилган икки фазилат

ss

Албатта сўзнинг энг тўғриси Аллоҳ таолонинг сўзидир, ҳидоятнинг энг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятидир.

Маълумки, биз ислом умматига Аллоҳнинг фазлу-марҳаматидан бири, Ислом арконларини ўзида мужассам этган Қуръони каримни сақлашни “Албатта, бу зикрни (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва уни Ўзимиз асрагувчидирмиз[1] деган сўзи билан Ўз зиммасига олганидир.

Динимизда “Суннати Набавийя” Қуръони каримдан кейинги иккинчи ваҳий деб эътибор қилинади. Буни Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шу ўринда: “Билиб қўйингларки, менга Китоб билан бирга унинг мисли ҳам берилди[2], деб айтган сўзлари тасдиқлайди.Демак,“Суннати Набавийя”ни сақлашҳам Аллоҳ таолонинг бандаларга жорий қилган ҳукмларни авайлаб-асраш билан баробардир. Зеро Аллоҳ таоло уни асрашни бандаларга топшириши У Зотнинг уларга қилган улуғ миннатидир. Шу сабабли Аллоҳ таоло бу масъулиятли ишни маълум бир кишиларга топширди.Бу буюк инсонларбузғунчиларнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини ўзиники қилиб олишидан ҳамдахиёнаткорва жоҳилларнинг уни бузиб таъвил қилишидан сақладилар. Бу йўлда ўзларига машаққатли вазифани юклаб олиб, саҳиҳ ҳадисларни тўплаш мақсадида бир неча мил[3]ни босиб ўтдилар.

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ўзгаришдан ва ҳалокатдан сақлашни топширган ўша буюк инсонларнинг энг бошчиси ва ҳадис илмида мўминларнинг амири Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ҳазратларидир. Зеро Имом Бухорий молининг энг сарасини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларинитўплаш йўлида сарф қилдилар. У кишининг сермаҳсул ижодлари натижасида бу олам ўзида жуда нафис дурдоналарни жамлаган “ал-Жамеъ ас-Саҳиҳ” (Саҳиҳлар тўплами) деган китобга гувоҳ бўлди.

Аллоҳ таоло Имом Бухорийга бир вақтнинг ўзида иккита фазилатни  жамлаб, у кишини улуғлаб қўйди. Биринчиси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ривоят қилиб, уни келажак авлодга етказиш фазилати. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Биздан бирон бир нарсани эшитиб сўнг уни бошқаларга эшитганидек етказган кишиниг юзини Аллоҳ ёруғ қилсин. Баъзан етказилган киши эшитувчидан кўра ёдида сақлагувчироқ бўлади[4], деб айтган сўзлари ёрқин далилдир. Шубҳасиз, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларига мушарраф бўлган инсонлар қаторига Имом Бухорийни ҳам келтириш ўринлидир. Чункиукиши ҳадисларни ёд олиб, омонатдорлик билан кеклажак авлодга етказдилар.Бу у киши учун жуда катта фазилатдир.

Иккинчиси, дин аҳкомларини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларинитушуниш фазилати. Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳ бир кишига яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ (билимдон) қилиб қўяди”[5], деган сўзлари ўз исботини топади.

Бинобарин Имом Бухорийнинг ижтиҳодлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан чиқариб олинадиган фиқҳий фойдалардан кўпиниўз ичига қамраб олади. Бунга мисол қилиб ўзининг асарларидаги бобларнинг сарлавҳаларида ҳам кўпгина фойдаларни жойлаштирганини келтириб ўтиш мумкин. Бундан маълум бўладики, у киши фиқҳ илмида ҳам теран билимдон эканлиги кўринади. Бу эса Имом Бухорийнинг фиқҳ илмида ва ҳукмларни чиқариб олишда мустаққил якка ҳолатда ижтиҳод қилганига ҳужжат бўлади. Албатта бу борада ўзидан олдин ўтган Имом Молик, Аҳмад ибн Ҳанбал, Суфён Саврий ва Авзоъий каби мужтаҳид имомларнинг ижтиҳодларидаги тутган методи ва услубларидан фойда олган. Қолаверса, ўзидан олдин яшаб ўтган машҳур имомларнинг тасниф қилган китоблари устида қаттиқ шуғулланган ва уларни тўлиқ ёдлаб, эгаллаб олган.

Хулоса қиладиган бўлсак, Имом Бухорий ўзидан кейинги авлод учун яхши ўрнак бўлиб, ҳимматларининг улуғлиги ва меҳнатларининг самараси билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини чалкашлик ва ўзгариб кетишдан сақладилар. Бу йўлда муҳаддис ўзига хос услубларни яратиб, йигирмадан ортиқ китобёзиб қолдирди.

Отабек БАҲРИЕВ,

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот бўлими

илмий ходими

[1]Ҳижр, 15/9.

[2]Сунану Абу Довуд. Суннат китоби. “Суннатни лозим тутиш” боби. 4064-ҳадис.

[3]Бир мил –фарсахнинг учдан бирига ёки 1920 метрга тенг.

[4]Сунанут Термизий. “Илм боблари” боби. 2657ҳ.

[5]Саҳиҳу Муслим. Китабул кусуф. 2657ҳ.

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment