Ишид Булимлари

Ҳар куни сокин тонгда одатдагидек ўйғонамиз. Тўкин дастурхон атрофида оила аъзоларимиз билан жамулжам бўламиз. Ширин суҳбат оғушида эрталабки нонушта тугайди. Ота-боболаримиз ва кексаларимиз дастурхон устида доруломон кунларимизга шукроналар айтиб, элу-юртга тинчлик-омонлик тилайдилар. Ким ишга, кимдир ўқишга, яна кимдир ўзи яхши кўрган машғулот томон интилади. Мана шунданда катта бахт, шунданда катта бойлик қайси жойда топилади. Аллоҳ таоло бу улкан неъматни бизнинг жонажон ватанимизга инъом этган. Энди унинг шукронаси ҳар бир юрт фарзандининг зиммасидаги бурчдир.

Бугунги кунда “ИШИД фитнаси”дан огоҳ булиш бутун дунё жамоатчилиги олдида турган муҳим устивор масалалардан бири бўлиб келмоқда. Ўзларини “Ислом давлати” деб номлаб, динни ниқоб қилган бу  террорчи тўдалар дастидан  тинч аҳолини ширин ҳаёти издан чиқмоқда, шаҳар ва қишлоқлар ўт ёқиб куйдирилмоқда, вайронага айлантирилмоқда. Ҳимоясиз аёл-қизлардан бегуноҳ ёш болаларгача зулм қўрмоқда Шу боисдан, мамлакатимизда юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, ўсиб келаётган ёш авлодни келажагини мустаҳкамлаш, уларни турли-хил фитналардан огоҳ этиш, уларга ватан муҳаббати каби улуғ туйғуларни сингдириш борасида кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг “ИШИД фитнаси” номли китоби, “ИШИД фитнасидан огоҳ бўлиш” тўғрисида фикр мулоҳазалар юритамиз.

Айни пайтда омма аҳлига тақдим этилган ушбу китоб ва унда ИШИД террорчилариниг асл мақсадларини фош этилганлиги, ИШИД нинг олиб бораётган ишлари шариъат мезони ҳисобланган фиқҳий ва ақидавий меъёрларига мос келмаслиги, қўштирноқ  ичида ўзларини “Ислом давлати” ниқобида бошқа томоннинг буюртмасини бажараётганлиги, давлат бошқарувини қўлга киритишга уринаётганлиги ва бу ҳаракатлар замирида фақат ва фақат манфаъат, бойлик, разиллик ва қабоҳат ётганлиги аниқ далиллар билан ёритиб берилганини эътироф этиш жоиздир.

1.Бўлим. Шафқатсиз ғаним.

Замонавий Хорижийлар. Маълумки, хозирда Ироқ ва Суриядаги беқарор вазиятдан фойдаланган ҳолда, мазкур давлатларнинг  аввалги  иқтисодий, ижтимоий аҳволини баттар инқирозга юз туттираётган, геосиёсий ўйинларнинг таъсирида шакллантирилган ИШИД террорчи ташкилоти бутун дунёга ўзининг хунрезликлари билан танилмоқда.

Террорчи гуруҳлардан ташкил топган ушбу гуруҳ  2013 йил Суриядаги фуқаролар уруши даврида ўзининг ваҳшийликлари билан саҳнага чиқди. Шундан сўнг Ироқда ҳам жанг олиб борди. Бош қароргоҳи Суриядаги Раққа шаҳрида, Ироқдаги маркази эса Бақуба шаҳрида жойлашган.

 2.Бўлим. Халифаликми ёки харобалик.

Ўзларича халифаликни даъво қилаётган ИШИД жангариларининг  қайси бир хатти-харакати  муқаддас динни аҳкомларига тўғри келади? Ахир Исломда бировни ноҳақдан ўлдириш тугул, унга заррача озор бериш ҳам қаттиқ қораланади-ку! Бирор  ҳудудни зуровонлик билан босиб олган гуруҳ ёки бир тўда ғаламисларнинг “халифалик” даъвосини қилиши ёки байъат олиши диниимз таълимотига бутунлай зиддир. Зеро, Ҳазрати Умар (р.а.): “Кимки мусулмонлар маслаҳатисиз бир одамга байъат қилса, бас унга эргашилмайди”, деганлар.

Сафина (р.а.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Халифалик мендан сўнг ўттиз йилдир, кейин подшоҳлик бўлади” дедилар.

       Сафина (р.а.) бу муддат давомида кимлар халифа бўлганликларини қуйидагича шарҳлайдилар:  «Мана, Абу Бакр р.а. 2 йил, Умар р.а. 10 йил, Усмон р.а. 12 йил ва Али р.а. 6 йил халифа бўлганлар».

2010 йилдан буён ташкилотга Иброҳим ибн Аввод ибн Иброҳим  Бадрий, (1971 йил Ироқнинг Сомарро шаҳрида туғилган) “Абу Бакр Боғдодий” бошчилик қилиб келмоқда.

Боғдод Уломаларидан Холид ал-Абидий бундай дейди: Боғдодийнинг Мосул шаҳридаги  “Нурий” масжидидаги хутбаси унинг дин илмидан буткул бехабар эканини кўрсатди. У хутба қоидаларини қўпол равишда бузди”.

3.Бўлим. Тўғри йўлдан адашганлар.

ИШИД террорчи ташкилоти уломаларга нисбатан жуда кескин, аёвсиз ҳаракатда бўлиб, баъзи уломаларни очиқчасига ҳеч бир асоссиз кофирга чиқарса, бошқаларини қатл этишгача бориб етди. Нимагаки улар куфр диёрида яшамоқда экан. Ишидчилар ўзларининг истиқомат қилиб турган ерларини “Ислом диёри” деб атайдилар. Масалан, 2014 йил 14 июнь куни ишидчиларнинг жиноий ишларини маъқулламаган 12 нафар уломани Мосул шаҳридаги “ал-Исро” масжиди ёнида намойишкорона қатл этишди.

“Ислом диёри фақат учта шарт жамлангандагина куфр диёрига айланади:

1) Ширк аҳлининг ҳукмлари юритилиши билан, яъни мушрикларнинг ҳукми ошкор юритилиб, мусулмонланинг  ҳеч бир ҳукми  юритилмаганидан кейин куфр мамлакати бўлади.

2) Ислом диёри куфр мамлакатларига  қўшилиб , бирлашса.

3) Мамлакатда бирорта ҳам хавфсиз мусулмон қолмаса”.

4.Бўлим. “Шаҳидлик” ниқобидаги қотиллик.

Расули акрам (соллоллоҳу алайҳи васаллам) вадо ҳажида: “Эй одамлар, хоҳ ўзингизнинг ва хоҳ бир-бирингизнинг  қонингизни  тўкишингизни Аллоҳ ҳаром қилди…”,деганлар.Маҳаллий аҳоли ўз оиласи, мулки ва юртини  ҳимоя қилса, у куфрда айбланиб, ўлдирилмоқда. ИШИД аъзоларидан ўлганлар эмас , ўша маҳаллий исёнчилик қилмаган мусулмонлар шаҳиддир. Абдулоҳ ибн Амр (р.а)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в.)    “ Кимки ўз молини ҳимоя қилаётиб ўлдирилса, шаҳиддир”, дедилар. Ботил қиёс. Тарихда, Ямома жангида сахобалар душман дарвозасини очиши учун Баро ибн Моликка қалқонларни боғлаб, қалъа ичкарисига киргизишган. Шундай йўл билан, у душман билан олишган, охир-оқибат дарвозани очишга муваффақ бўлган.

Муъминни ўлдирганнинг жазоси жаҳаннам!

5.Бўлим. Адашган фирқалар издоши.

Хаворижлар — ИШИД нинг ғоявий аждодлари. Ислом тарихидан маълумки, ўзларининг қабиҳ амаллари, ўзларидан бошқаларни инкор қилиб, қотилликлар қилган, пайғамбаримиз (с.а.в.) саҳобаларига ҳам итоатсизлик қилиб, ҳатто улардан баъзиларини  ўлдирган тоифа-“хаворижлар” ажраб чиққан. Улар дин номидан гапирсада, ислом манбаларини ўзларича талқин қилиб, разил ғоялари билан қонли ишларни амалга оширганлар. Улар дастлаб сиёсий ғаразлари  туфайли Усмон ибн Аффон (р.а.)нинг халифалик даврларида олиб борган сиёсатларидан норози бўлганлар. Кейинчалик, улар ҳатто Мадинага қўзғолончи кайфиятдаги одамларни тўплаб келиб, Усмон(р.а.)нинг халифаликни тарк этишларини талаб қилишганлар. Бунга эриша олмагач, улар халифага асоссиз айблар қўйганлар. Кейинчалик, фитна уюштирган ҳолда, уйларига бостириб, Қуръони каримни тиловат қилаётган бир вақтда халифани ўлдирганлар.

6.Бўлим. Ваҳшийлик.

Ислом дини учун жанг қилаяпмиз, жиҳодчилармиз, дея даъво қилаётган ИШИД чилар ҳар куни минглаб бегуноҳ одамларнинг ёстиғини қуритяпти, ҳаттаки болалар, аёллар ва қарияларни ҳам ҳеч аямай ўлдиряпти. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хисоб китобларига кўра, 2014 йил бошидан бери ИШИД жангарилари мингдан зиёд боланинг, минглаб асрлар ва кўплаб тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлди. Турли йўллар билан аёлларни ўғирлаб, жинсий қулликка гирифтор қилмоқда. Бировнинг хасми бўлган аёл-жувонлар, ҳали турмушга чиқмаган қизларнинг номусига тажовуз қилиш ва жангариларга мажбуран хотин қилиб бериш уларга одатий ҳол. Бу зўровонлик қайси диний тамоилга , қайси қонунга тўғри келади.

Муқаддас ислом динини ниқоб қилиб олган бу ҳайвоний нафс қуллари қиёматда жирканч қилмишлари учун Аллоҳ таоло ҳузурида жавоб беришларига ишонмайдилар.Ислом одобларида болаларнинг бошини тепадан пастга қараб силашга буюрилади, чунки аксинча силаганда озгина бўлса-да, болага озор етказилади. Динимиз бошқаларга мана шу даражада кам озор беришдан ҳам қайтаради.

7.Бўлим. ИШИД нинг хавфлилиги нимада.

ИШИД тарафдорлари ва жангарилари нафақат Ироқ ва Сурия ҳудудларида, балки Европа ва Осиёнинг кўплаб давлатларида ҳам писиб ётибди. Ушбу минтақаларда жангарилар томонидан террорчилик ҳаракатлари амалга оширилиши хавфи бор. Шунингдек, ИШИД қўлида катта миқдорда қурол-яроғ ва талон-тарож йўли билан топилган маблағлар мавжуд. Унинг тарихи қисқа бўлишига қарамай, оз фурсатда “ал-Қоида” дан ҳам даҳшатли ташкилотга айланди. Бу ҳол ИШИД нинг орқасида учинчи қўл борлигидан далолатдир.

Гул ҳиди сассиқ эмиш,

 Гўнг қўнғизи бурнига,

 Сўзи сассиқдан йироқ юр,

 Хоҳ қаридир, хоҳ у ёш.

8.Бўлим. Очиқ хатни ўқиб…

Ўзини-ўзи “Ислом давлати” дея атаётган террорчи ташкилотлар қонхўрларига дунёнинг турли минтақаларидан 126 нафар йирик ислом уломаси, хусусан, нуфузли  Миср муфтийси Шайх Шавқи Аллам ҳамда Вуддуси Шариф ва бутун Фаластин диёрлари бош муфтийси Шайх Муҳаммад Аҳмад Ҳусайн ҳазратлари Очиқ хат йўллашди. Мактубда уломалар ИШИД гуруҳининг ҳар-бир ҳаракати динимизга зид, буткул хато эканини оят ва ҳадислар асосида исботлаб беришди.

2014 йил 3 июлда “Дунё мусулмон уломалари кенгаши” олимлари ИШИД эълон қилган “халифаликни” кескин қоралаб, ушбу гуруҳни бир овоздан “шаръан ботил фирқа” деб фатво берган. Шунингдек мактубда иблислар гуруҳининг асл мақсади муқаддас ислом динини ёмонотлиқ қилиш экани, улар қилаётган бузғунчилик, қўпорувчиликлар муқаддас динимизга мутлақо зид экани Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлар асосида исботлаб берилган.

“Ҳозир ҳақиқий мусулмон фақат биз, бошқалар залолатда, улар кофирдирлар”, деб ўзларидан бошқа мусулмонларни қатл қилишмоқда.

Бунга жавобан Очиқ хатда: “Исломда ким: “Лаа илааҳа иллоллоҳ, Муҳуммадур расулуллоҳ” деса у мусулмондир. Ким ислом арконларини бажарса уни кофир деб аташ жоиз эмас. Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 5-оятида: “Агар тавба қилиб, намозни баркамол адо этсалар ва закот берсалар, уларни қўйиб юборингиз! Албатта, Аллоҳ кечиримли ва раҳмли зотдир”, деб марҳамат қилган”, дейилади.

Шунингдек хатда, “ …ҳар қандай инсонни ўлдириш мумкин эмаслиги таъкидланади. Усома ибн Зайд (р.а.)нинг “Ла илааҳа иллаллоҳ” деган бир одамни ўлдириб қўйгани ҳақидаги машҳур қиссада Расулуллоҳ (с.а.в.) ундан “Лаа илааҳа иллоллоҳ”, деса ҳам,ўлдирдингми?” деб қайта-қайта сўрайверганлар. Усома (р.а.): “Эй Аллоҳнинг Расули! У буни қуролдан қўрққанидан, хавфсираб айтди”, деганида, у зот: “Сен унинг қалбини ёриб қўрдингми?”, деб қаттиқ танбеҳ берганлари келтирилади.

9.Бўлим. “Ким Қуръонни ўзича тафсир қилса, дўзоҳдан ўзига жой тайёрласин”

ИШИД жиноятчилари ўз жирканч ғояларини амалга ошириш йўлида ояту ҳадисларни истаганларича талқин қилишаяпти. Оқибатда бу қалтис иш жоҳил кимсаларнинг залолатга ботишига ва бегуноҳ инсонларнинг зўровонлик қурбони бўлишига олиб келмоқда.

Шу боис жуда кўп сиёсий ва диний арбоблар террорчи ташкилотлар номига “Ислом” сўзини қўшиб ёзишни қоралаб чиқишди. Асл мақсад –моҳияти ислом динига қарши курашиш бўлган бу каби ташкилотларнинг ҳаракати боис “жиҳод”, “ҳижрат”, “халифа” каби тушунчалар бутунлай тескари маънода қўлланилмоқда. Бу сўларни эшитган бошқа дин вакилларида исломга, мусулмонларга салбий муносабат пайдо бўмоқда. Ҳатто мусулмонлар орасида ҳам тушунмовчиликлар юзага келаяпти.

Бу ғаламислар Муҳаммад (а.с.)нинг “Албатта, менга ёлғон тўқиш бошқа бировга ёлғон тўқишдек эмас. Ким менинг номимдан қасддан ёлғон тўқиса, дўзоҳдан жойини тайёрлаб қўйсин”, деган қатъий хитобларидан қўрқмайди.

Шунинг учун хам ИШИД чилар “Мен Қиёмат олдидан қилич билан юборилдим” мазмунидаги санади саҳиҳ бўлмаган ҳадисни ҳужжат қилиб, Расулуллоҳга туҳмат қилишяпти. Зеро, Аллоҳ таоло: “(Эй Муҳаммад!) Биз сизни(бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз” (Анбиё107), деб таъкидлаган.

Улар тавба сурасининг 36 оятининг бир қисмини : “… барча мушрикларга қарши жанг қилингиз”, таржима қилиб ўзлариниг йўлларига мослаб, бузиб талқин қилишади. Ваҳоланки бу оятни тўлиқ таржима қилинса умуман бошқа маъно чиқади. ”Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади — Аллоҳнинг осмонлар ва ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ — ўн икки ойдир. Улардан тўрттаси (уруш) таъқиқланган ойлардир. Анашу тўғри диндир. Бас, ўша (ой)ларда (жанг қилиб) ўзингизга зулм қилмангиз! Мушриклар (мазкур тўрт ой асносида) сизларга ёппасига уруш очсалар, (сизлар ҳам) уларга ёппасига уруш очингиз! Яна, билиб қўйингизки, Аллоҳ тақволилар билан биргадир!”

  • Бўлим. Ахборот асри таҳликалари.

“Ахборот асри” деб аталаётган ҳозирги замонда маълумот олиш ва ахборот алмашишнинг қулай воситаси интернетдир. Бироқ бу тармоқда ҳамма нарса аралаш- қуралаш, оқ билан қора, эзгулик билан ёвузлик бир жойга тўплаган. Сарагини пучагидан ажратиш лозим. Акс ҳолда, кишини ўз домига тортиб кетиши мумкин. Ҳозирги тил билан айтадиган бўлсак “Ўргимчак тўри”да бузғунчи ғоялар тарғиботи ва террорга чақириқлар жуда кўп учрайди. Соғлом ақл эгалари интернет қулайликларидан ўз билимларини

 

оширишда тўғри фойдаланмоқдалар, лекин баъзи кишилар тармоқдаги ёвузлик, маънавий таназзулга сабаб бўладиган, ақидапарастликни тарғиб қиладиган сайтларга кириб, ўзларининг ва атрофидагиларнинг онгини заҳарлаётгани ачинарлидир. Террорчилик кайфиятидаги шахсларнинг ижтимоий тармоқларда олиб бораётган тарғибот ташвиқотлари кундан кунга ошиб бормоқда. Жумладан: “Odnoklassniki”, “Facebook”, “Instagram”, “Twitter” ҳамда “VKontakte” ижтимоий тармоқларида бузғунчилик ва ёт ғояларни тарғиб қилувчи юзлаб гуруҳлар мавжудлиги фикримизнинг далилидир. Бундай таҳликали замонда ёшларимизга фақат  “uz”  доменидаги сайтлардан фойдаланишларини тавсия қиламиз.

ИШИД террорчилари ўзларини қабиҳ ниятларини оширишда интернетдан усталик билан фойдаланмоқда. Масалан, алдамчилик, кўзбўямачилик билан ишланган видеотасвирлар, уларни кўрган ғўр, илмсиз кишилар унинг тўрига тушганини билмай қолмоқда. Гўёки жангарилар Ислом йўлида “шаҳид” бўлаётганлари акс эттирилган видеолавҳалардан фойдаланишмоқда. Ушбу видеолавҳалар ИШИДнинг “ал-Ҳаёт” медиа студиясида тайёрланилади. Улар юқори сифат ва маҳорат билан ишланган. Бу ишга катта тажриба ва малакага эга бўлган европа мутахасислари жалб этилган. Халқаро жамоатчиликка қандай таъсир этишини кўриб, кузатиб ҳар сафарги видеолавҳаларни аввалгисидан фарқли кўринишда ишланади.

Турли алдамчи маълумотлар кўпайган бир вақтда тўғри ва ҳаққони маълумотларни ажратиш йўлларин билиш лозим. Бундай шароитда аждодларимиз тутган йўлни танлаш керак. Улар ислом динига хос бўлмаган маълумотлар у ёқда турсин, мусулмонга ярашмаган бир сифат эгасидан ҳам маълумот олмаганлар.

Ривоят қилинишича, Имом Бухорий ҳазратлари бир ҳадисни ровийсини қидириб топадилар. Лекин ровийни қуруқ қўл билан ҳайвонни алдаётганини кўриб, суҳбатлашмасдан қайтадилар. Яна бошқа ривоятда олди томонга туфлаган кишидан ҳам ҳадис ривоят қилмаганлар.

Post Comment