ИСЛОМ — ТИНЧЛИК, БАҒРИКЕНГЛИК ВА МАЪРИФАТ ДИНИ (3-мақола)

ss

«Ислом» сўзининг араб тилидаги луғавий маъноси- “бўйсуниш”, «итоат этиш», истилоҳда эса, Аллоҳга тил билан имон келтириб, дил билан тасдиқлаш, унинг кўрсатмаларига бўй сунишни англатади. Шунингдек, «Ислом» сўзининг ўзаги «салом» бўлиб, тинчлик, сулҳ маъносини англатади. Бунга далил сифатида бир наслга мансуб одамлар ўртасида хавфсизликни таъминлаши, фаровонлик ва ҳамкорликни англатишини келтириш мумкин. «Салом» сўзи Қуръоннинг 30 дан ортиқ жойида такрорланган. Шунинг билан бирга, у Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан биридир».

Тинчлик бебаҳо неъмат экани ислом манбаларида ҳам ўз ифодасини топган. Хусусан, Қуръони каримда: «Эй, имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз!…» (Бакдра, 208) дейилади.

Ушбу оятдаги “ёппасига итоатга киришингиз” дегани тафсир китобларда сулҳга, ўзаро тинчликка киришинг уришни тарк этинг маносини беради. Шунингдек, “У (ер) га соғ-саломат, тинч-омон кирингиз” (Ҳижр, 46), деган Аллоҳ таолонинг оятида ҳам жаннат аҳлининг абадий ҳаёти тинчлик, осудалик ва саломатликда кечиши айтилган. Мазкур оят бизга тинчлик ва хотиржамлик нафақат бу дунёда қадирли, балки жаннатда ҳам жуда улуғ неъмат эканини ҳамда ер юзи инсониятнинг фаровон, ўзоро тотув ва ҳамжиҳат яшаши учун яратилганини билдиради.

Ҳадиси шарифда эса, “Тинчлик ва хотиржамлик иккки улуғ неъмаддирки, бундан кўп одамлар маҳрумдирлар”; “Ким бизларга қарши тиғ кўтарса, у аҳли исломдан эмас” дея инсонларни тинчликнинг қадрига етишга, ўзаро аҳил-иноқ яшашга чақирилган. Шунингдек, Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)    дан ривоят қилинган ҳадиси шаифда айтилганидек, “Икки энг азиз неъмат бор, кўплар бунинг қадрига етишмайди, булар саломатлик ва тинчлик-хотиржамликдир” (Имом Бухорий ва Имом Термизий). (давоми бор)

                                                       ЎМИ Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов тайёрлади

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment