КЎНГИЛЛАР СУРУРИ

ss

Ургут тумани бош имом хатиби Ш.Хақбердиев ташкилотчилигида 25 йилдан буён Ургут  “Мурувват” интернат уйида  яшаб даволаниб келаётган 450 нафар ногиронлиги бўлган фуқороларга Наврўз, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари, Мустақиллик байрами, Ногиронлар куни, Янги йил ва бошқа байрамлар муносабати билан табрик ва ҳомийлик ёрдами кўрсатиб келинмоқда.

Бу йил ҳам муҳтарам Президентимиз томонидан аҳолини яшаш шароитини яхшилаш, айниқса ўзгалар ёрдамига муҳтож фуқороларни қўллаб қувватлаш тўғрисидаги қарорларига асосан, 2018 йил 27-28 декабр кунларида Ҳақбердиев Шоди домланинг ташаббуси билан 45 450 000 (қирқ беш миллион турт юз эллик минг) сўмлик хайрия ишлари амалга оширилди. Жумладан уларга байрам дастурхони ёзилиб, ҳар бирларига Янги йил совғаси берилди. “Мурувват” уйи раҳбарияти ва бу жойда даволанаётган фуқоролар ушбу байрам тадбирлари ва эътиборлари учун Ургут тумани бош имом хатиби Ҳақбердиев  Шоди ҳожи домлага ўзларининг самимий миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

 ҲУСНИДДИН ИБРАГИМОВ

 

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment