Хайирли ишлар давом этмоқда!

ss

Қанча қанча оғир дамларни бошидан матонат билан ўтказган халқимиз бугунги вазиятда ҳам иродасини намоён қилмоқда. Мана куни кеча Аллоҳ талонинг инояти билан 7 нафар беморлар коронавирус эпидемисидан тузалдилар.

Албатта бу борада ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган тадбирлар,  тиббиёт ва бошқа соҳа вакилларинининг сайъ ҳаракатларини эътироф этишимиз жоиз. Қолаверса, халқимиз,  уламолар дуо ва илтижода бўлиб турибди. Шунингдек,  бундай мураккаб вазиятда ўзаро ҳамжиҳитлик,  саховат фазилатлари билан бир бирларини қўллаб турган саховатпеша кишиларнинг орамизда борлиги, қаровчиси йўқ,  ёлғиз кишиларни ҳолидан хабар олинаётгани хурсанд бўладиган ҳолдир.

Хабарингиз бор,  ЎМИнинг тавсияси билан ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда хайрия тадбирлари амалга оширилиб келмоқда. Бугун, 31 март куни ҳам ана шундай хайрли ишлар амалга оширилди. Жумладан, вилоятдаги зиёратгоҳ ва қадамжолар ҳам Аллоҳ йўлида вилоятдаги мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда зиёратгоҳлар ва имом-хатиблари бошчилигида масжидларда вазни 150-200 кг келадиган 4 бош қора мол ва   40-45 кг.ни ташкил этадиган жами 15 та қўйлар сўйилди. Ушбу жонлиқларнинг гўшти ҳамда 48.000.000 сўмдан зиёд миқдордаги озиқ-овқат (ун, шакар, ёғ, нон, макарон, тиббий юз ниқоби в.б) маҳсулотлари кам таминланган, ёрдамга муҳтож фуқароларга ҳадя қилинди

Ушбу хайрия тадбирлари давом эттирилади. Ўз хайр-эҳсонлари билан кўмаклашаётган барча инсонларнинг ажрини Аллоҳ таоло зиёда қилсин.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборат хизмати

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment