ХИЁНАТ ВА АҲДГА ВАФО ҚИЛМАСЛИК

ss

Аллоҳ таоло айтади:

«Аҳдга вафо қилинглар! Зеро, аҳд-паймон (Қиёмат куни) масъул бўлинадиганишдир» (Ал-Исро сураси, 34).

Зажжож айтадилар: «Аллоҳ буюрган ва қайтарган барча нарсалар аҳддандир».
«Эй мўминлар, битимларга (Аллоҳ таоло билан ўрталарингиздаги битимларга – У зотга бандалик қилиш ҳақида берган аҳд-паймонларингизга ҳам, ўзаро бирбирингиз билан келишиб олган битимларингизга ҳам) вафо қилингиз!» (Моида сураси, 1).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганларки: «Аҳдлар Қуръонда ҳалол-ҳаром, фарз қилинган ва ҳад белгиланган нарсалардир».

Заҳҳок айтадилар: «Аллоҳ таоло бу умматдан ҳалол-ҳаром қилинган, намоз каби фарз этилган нарсаларга ва бошқа аҳдларга вафо қилишга аҳд-паймон олган. Аҳдлар ҳам худди шу каби бўлиб, Аллоҳ фарз қилган муҳкам нарсалардандир. Бирон бир ҳолатда ҳам уни бузишга йўл йўқ».

Муқотил ибн Ҳайён айтадилар: «Аллоҳ Қуръонда буюрган Унинг Ўзигагина итоат этишингиз ва қайтарган нарсалардан қайтишингиз хусусида сизларнинг зиммангизга юклаган аҳдларга, мушриклар билан сизларнинг орангиздаги аҳдлар – битимларга ва инсонлар ўртасидаги аҳду паймонларга вафо қилинглар». Валлоҳу аълам.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимда тўрт хислат бўлса, ҳақиқий мунофиқ бўлади. Кимда улардан биттаси бўлса, то уни ташламагунига қадар унда мунофиқликнинг битта хислати бўлади. Улар гапирса, ёлғон гапиради, аҳдлашса, аҳдидатурмайди ва агар баҳслашса, фожирлик қилади (ҳаддидан ошади)» (Бухорий, Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қиёмат кунида ҳар бир (аҳдини бузган) хиёнатчини танитиб турадиган байроғи бўлади. Бу фалончининг хиёнати, дейилади» (Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Мен қиёмат куни уч кишининг – менинг номимни ўртага қўйиб (бирон нарса) олиб, сўнг хиёнат қилган кишининг, ҳур-озод одамни сотиб, сўнгра пулини еган кишининг ва мардикорни ижарага олиб, ишлатиб, ҳақини тўлиқ бермаган кишининг душманидирман», деди» (Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким итоатдан бўйин товласа, қиёмат куни Аллоҳга йўлиққанида унинг ҳеч бир ҳужжати бўлмайди. Кимки бўйнида байъат бўлмаган ҳолда ўлса, жоҳилият ўлимида ўлибди» (Муслим ривояти).

Пайғамбар алайҳиcсалом айтдилар: «Ким дўзахдан йироқ бўлиб, жаннатга киришни ёқтирса, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган ҳолда ўзига берилишини яхши кўрган нарсани одамларга берсин. Ким бир имомга байъат қилиб, унга қўлининг битимини ва қалбининг мевасини берса, агар қодир бўлса, унга итоат этсин. Мабодо бошқаси келиб, у билан талашиб-тортишса, ўша бошқа кимсанинг бўйнига уринглар (яъни, ўлдиринглар)»
(Муслим ривояти).

Имом Ҳофиз Шамсиддин Заҳабий
“Гуноҳи кабиралар” китобида

manba:vakillikuz

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment