Хушхабар!!! Самарқандда “Араб тили” курслари ўз фаолиятини бошлади.

ss

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги вакилликлар, масжидлар, халқаро марказлар ҳамда илмий мактабларда “Араб тили” бўйича пуллик ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги 01А/017-сонли буйруғига кўра Имом Бухорий халқаро марказида “Араб тили” бўйича пуллик ўқув курси ташкил этилди.

Шу боис 2018 йилнинг 1 мартидан бошлаб Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ҳудуди бўйича фуқаролардан тушган аризаларга кўра 40 нафар тингловчилар араб алифбосидан дарс машғулотларини бошлади.

Шу куни Имом Бухорий халқаро марказида “Араб тили” ўқув курсининг очилиш Arabkurs4маросими бўлди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили ўринбосари Хайрулло Сатторов ўқув курси тингловчиларини муборакбод этиб, бугунги кунда ислом динининг муқаддас манбаси Қуръони карим ва ҳадисларни ўрганиб халқимизга етказиб беришга жуда катта эътибор берилаётгани, аждодларимиз ёзиб қолдирган бой маънавий мерослардан ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашда кенг фойдаланилаётгани ҳақида фикрлар билдирди.

Х.Саттаров,

ЎМИ Самарқанд вилояти вакил ўринбосари

 

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment