Маърифат соҳиби бўлайлик!

ss

Инсон дунёга келган вақтдан бошлаб, атрофидаги борлиқни, у узи учун керак булган манфаатларни, қуйинки, хар-бир нарсани ўрганиш, билиш ва таниш учун ҳаракатда бўлади. Бу ҳолат инсоннинг ҳаётида йиллар давомида шаклланади, онги-савиясини ўсишига далолат қилиб келади. Натижада инсоннинг маънавий мафкураси ривожланиб боради ва охир оқибат ўзини ким эканини танийди. Бундай инсонлар маърифат соҳиблари дейилади.

Маърифатли киши, доимо фойдали иш билан шуғулланади, ўзгаларга зиён етказадиган амаллардан ўзини сақлайди, фарзандларига, ватанига, умуман инсониятга зиё тарқатиш қобилияти, эзгу амаллари билан ижобий из қолдиради. Шунинг учун ҳам маърифат, кишида иймон – эътиқод, фидоийлик, қатъият, инсонпарварлик, ватанпарварлик фазилатларини шакллантиради.

Маърифатсиз киши ҳеч нарса билан иши йуқ, мақсади ноаниқ бўлиб, ўзлигини йўқотади. У ўзининг ҳатти-харакати билан нафақат ўзига, балки атрофдагиларига ҳам бутун жамиятга ҳам зиён келтириши мумкин. Кишини маърифатсизлигининг оқибати, инсон қалбидаги нур ўрнини зулмат қоплаб, унинг онги ва руҳияти хиралашади. Натижада киши нафси истаган хар кандай ишни, ичкиликбозлик, гиехвандлик, маънавий-маърифий анъаналарга беписандлик, ўзи ва ўзгалар қадрига етмаслик каби иллатларни юзага чиқаради. Бас, шундай экан кишиларни маърифатли бўлишлиги учун, уларни илму-хикматга имон-эътиқодга ва эзгулик сари бошқаришга ёрдам бериш ҳар бир маърифатли инсоннинг вазифаси бўлишлиги лозимдир.

Маърифатни шаклланишида илм муҳим аҳамиятга эга ва асосий мазмунни ташкил этади. Маърифат жамиятда, оилада умуман инсоннинг яшаш, амалий ҳаётий тажрибаси жараёнида юзага келади. Ҳаетда инсон, унга номаълум булган хар-бир нарсани таълим олишлиги ва билишлиги унинг маърифатини ошишлигининг белгисидир. Киши ўз маънавиятини маърифати билан топа олади. Демак, маънавиятнинг юксалиши учун маърифат юксак ўринда асосланиши лозим. Юксак маърифатга эга бўлган мафкура бутун инсон маънавиятининг ўзагини ташкил қилиб, у ёки бу воқеълик-ҳодисага муносабатни белгилаб беради.

Инсон бутун умр давомида билиш, ўрганиш харакатидадир. Ниманики билса, ўрганган булса, ўзининг фойдаси ёки зараригадир. Аллоҳ таоло каломида: «Бас, у (нафсга) фужурини ва тақвосини билдирди. Батахқиқ, ким у нафсни покласа, ютуққа эришади. Ва батахқиқ ким нафсни кирласа ноумид бўлади», деб марҳамат қилди. (Шамс 8-9-10-оятлар). Фужур – инсоннинг қиладиган ёмон амаллари бўлиб, дунё ва охиратда ўзи учун зарардир. Тақво – инсоннинг қиладиган яхши амалларидир, у ўз соҳибини дунё ва охират бахтига етказади.

Ким ўзини таниса роббисини танийди. Нақадар пурмаъно сўзлар, ҳақиқатдан ҳам инсон ўзини келиб чиқишини ўйлаб кўрса, ҳеч қачон манманликка, зулмга, тажовузкорликка ва бошқа ҳар қандай зарар етказадиган иллатларга ружуъ қилмайди. Аллох таъоло каломида: “Инсон нимадан яралганига назар солсин. У отилиб чиқувчи сувдан яралгандир. У (сув) сулб (умуртқа) ва тароиб (кўкрак суяги) орасидан чиқадир”, деб марҳамат қилди

Инсон комиллик сари интилар экан, у албатта Аллохнинг солиҳ бандаси бўлиши шартдир. Чунки инсондаги маърифат, унинг маънавиятини (руҳий ҳолатини) қандай эканини билдиради. Бас инсоннинг руҳий ҳолати фужур ва тақво билан белгиланган экан, бу икки нарсани ажратиш учун маърифат бирламчидир.

Шундай экан одамларни эзгулик, меҳр оқибат, шукрона ва сабр-қаноатга чақириш, разолат ва қабоҳатдан огоҳ этиш ҳар-бир маърифатли кишининг инсонийлик бурчидир.

Хайруллоҳ Саттаров,

ЎМИ Самарқанд вилояти вакили ўринбосари

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment