«Қишлоқи»

ss

               

 

Пастқам том устида варрак учириб,

Кўчани чангитиб юрган болакай.

Замонлар ўтади, бир пайти келиб,

Юртимнинг сардори бўлар ҳойнаҳой.

 

Ибн Сино каби улуғ аллома,

Буюк соҳибқирон Темур бобомиз.

Олимлар олими – Ҳабиб Абдулла,

Қишлоқдан чиққандир, ахир билсангиз.

 

Бозорда олтиндай товланиб турган,

Ҳусайни узуму, қовун, помидор.

Олмаю анорлар, бари-барида,

Қишлоқнинг кўркию таровати бор.

 

Қишлоқни камситма, биродар, ошнам,

«Қишлоқи» лақабинг ўзингга сийлов.

Ёзажак шеърларим илҳомин асли,

Қишлоқнинг меҳридан оламан дарров.

 

Эркин ҚУДРАТОВ,

Мир Араб ўрта махсус ислом

билим юрти мударриси

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment