Манфаатли илм сафари

ss

Манфаатли илм сафари

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳ Ҳиндистонга қилган сафарларида қуйидаги ажойиб воқеа юз берган экан:

У киши Ҳиндистонга сафар қилиб бордилар. У ерда Ҳинд алломаси, муҳаддис, муснид, ҳофиз ва фақиҳ Муҳаммад Яъқуб ан-Нанотви роҳимаҳуллоҳ билан учрашдилар. Муҳаммад Яъқуб ҳазратлари Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғуддага шундай деган эканлар: “Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг нима учун тўшакларида вафот топганлигининг сабабини билсизми? Ваҳоланки, у киши 120 тадан кўп жангларда Аллоҳ таоло йўлида қилич ўйнатганлар ва шаҳид бўлиб кетишни орзу қилганлар?!”. Шунда Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда ҳазратлари: “Йўқ, билмайман” деб жавоб бердилар.

Шайх Муҳаммад Яъқуб: “Уламоларимиз айтишадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини “Сайфуллоҳил маслул” (яъни, Аллоҳ таолонинг яланғочланган қиличи) деб номлаганлар. Агар у киши жанг вақтида ўлганларида эди, Аллоҳ таолонинг қиличи синган бўлар эди. Ваҳоланки, Аллоҳ таолонинг қиличи ҳеч қачон синмайди! Инсонлар ҳам “Аллоҳнинг қиличи ўлди ва синди” деб гапиришар эди. Аллоҳ таоло эса, Ўз қиличини ётган жойида вафот топишлигини ихтиёр қилди” дедилар.

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Аллоҳга қасамки, бу Ҳиндистонга қилинган сафар жуда фоидали бўлди. Энди бирор нарса ўргана олмасам ҳам, мана шунинг ўзи кифоя қилади” дедилар.

“Абдулфаттоҳ Абу Ғудда мерослари” саҳифасидан

Юқоридаги воқеани ўқиб қуйидаги икки ҳадис ёдимга тушди:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ

i «صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : «مَنْ سَلَكَ طَرِيقًا يَطْلُبُ عِلْمًا ؛ سَهَّلَ اللهُ لَهُ بِهِ طَرِيقًا إِلَى الْجَنَّة «.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким илм талабида бир йўлни тутадига бўлса, Аллоҳ таоло у учун жаннатга бир йўлни енгиллаштириб қўяди” (Исноди саҳиҳ).

عن سهل بن حُنيف رضي اللّه عنه :أن رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم قال : » مَنْ سألَ اللَّهَ تَعالى الشَّهادَة بِصِدْقٍ بَلَّغَهُ اللَّهُ تَعالى مَنازِلَ الشُّهَدَاءِ وَإنْ ماتَ على فِرَاشِهِ

Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Кимки, Аллоҳ таолодан чин қалб ила шаҳидликни сўраса, Аллоҳ таоло уни шаҳидлар манзиласига етказади, гарчи тўшаги устида вафот этса ҳам” (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳ таоло бизни ҳам илм йўлида юрадиган қилгин ва шаҳидлар мақомига етказсин!

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти

4-курс талабаси Абдуссами Эргашев

таржимаси

 

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment