Масъулиятимизни оширайлик

ss

Самарқанд вилоятида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, фуқаролар, шу жумладан ёшларни турли экстремистек оқимлар таъсиридан ҳар томонлама ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишда имом хатиблар, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва мутасаддиларнинг масъулиятини ошириш ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

11 август куни Иштихон ва Қўшработ туманларида мазкур тадбирларнинг навбатдаги қисми бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов иштирок этди ва йиғилганларга мавзуга оид маъруза қилди, қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирди.

Шу кунгача Самарқанд шаҳри ва Булунғур, Жомбой ва Пастдарғом туманларида ҳам шу хилдаги тадбирлар ўтказилган.

Тадбирнинг ўзига хос жиҳати шундаги, унда маҳалла муллалари, отинойилар ҳам жалб қилинган.

Йиғилишлар 17 августгача давом этади ва вилоятнинг барча туманларини қамраб олади.

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment