Масжид ҳақида

«Исломобод»  жоме масжиди туғрисида

islomobod jome masjidi

Самарқанд вилояти Жомбой шаҳридаги «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган. «Исломобод» жоме масжиди  1990-1995 йилларда халқ ҳашар йўли билан барпо қилинган. Масжиднинг ҳажми 18,0 м х 36,0 м ,  ертўла мавжуд бўлиб, фойдаланилмайди.

Масжид А.Навоий маҳалласи билан масжид ўртасида Галакапа автомобил йўли ўтган. Масжиднинг шарқ томонида боғча-мактаб мажмуаси, жануб томонида 56-мактаб-интернат биноси, шимол томонида туман электр тармоқлари корхонаси жойлашган.

Масжидга келувчи намозхонлар атрофдаги маҳаллалардан Зарафшон, Эски Жомбой, Галакапа ва Жомбой марказидаги маҳаллалардан келиб намоз ўкиб кетишади. Беш вақт намозга 50-60 нафар киши, жума намозига 500-600 нафар киши, ҳайит намозига 800-900 нафар киши намозга қатнашадилар.

Мазкур маҳаллаларда ўтказиладиган диний маросимларни масжид ходимлари томонидан ўтказилади.

«Исломобод» жоме масжиди тумандаги барча жоме масжидларнинг фаолиятларини бошқарув маркази хисобланади.

Масжид 1998 йил 15 август куни 44-рақам билан  адлия рўйхатидан ўтган. Масжиднинг биноси пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, том қисми туника билан ёпилган. Муҳандислик тармоқлари билан таъминланган. Лойиҳа асосида таъмирга муҳтож эмас.

Х.Саттаров, Исломобод жоме масжиди имом хатиби                      

Post Comment